«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:57
ЎЗO‘Z

Сирдарёда «дабдабали» тўй. Келин-куёв трактор «белкураги»да ФҲДЁга борди (фото)

24 июл, 07:02 6 903 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сирдарёда «дабдабали» тўй. Келин-куёв трактор «белкураги»да ФҲДЁга борди (фото) Гулистон шаҳрида яшовчи Валижон ака қайнисининг “Бир тўй қилингки, ҳали ҳеч кимники бундай дабдабали ўтмаган бўлсин, довруғи Сирдарёнинг нариги қирғоғига ҳам етсин” деган маслаҳатига кўниб, қуда томонга “Қизимни энг сўнгги русумдаги тракторда олиб кетасизлар” деб шарт қўйди.

Шундай ҳам бўлди. Қайниси томонидан ўйланган тўй сценарийсига кўра, келин–куёв ФҲДЁга бошқалар каби автомобилларда эмас, қурилиш-ободонлаштириш ишларида қўлланиладиган қимматбаҳо техниканинг “белкураги”да йўл олишди...

Аммо, аслида бу воқеа ҳаётда бўлгани йўқ. Гап шундаки, Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатиб борилаётган “Сирдарёча кулги” кўрсатувининг навбатдаги “Янгича тўй” сюжетида дабдабали тўй қилиб ном чиқараман деб бошдан оёғигача қарзга ботганлар ана шундай сатира остига олинди.
"Халқ сўзи" нашри хабарига кўра, кўрсатув режиссёри Жаҳонгир Эшпўлатовнинг ушбу ижодий топилмаси жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди. Энг муҳими, мазкур телетомоша юртимизда тўйларни ихчамлаштириш, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка чек қўйиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот–ташвиқот ишларига қўшилган ўзига хос ҳисса бўлди.

Манба: "Халқ сўзи"




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар