«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 08:53
ЎЗO‘Z

Зулфиқор Мусоқов: «Мерседеc»да бир одамни бошини еган аблаҳга минг лаънат»

23 июл, 15:47 8 709 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зулфиқор Мусоқов: «Мерседеc»да бир одамни бошини еган аблаҳга минг лаънат» Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильми бош роль ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани маълум қилинган эди.

Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Фарангиз Режаметованинг ЙТҲда ҳалок бўлганига муносабат билдирди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

“Мусибат ва алам. Бир нечта фильмларда суратга тушган актриса Фотима Режаметовани ёшгина қизи Фарангиз (у «Ойижон» фильмида эсда қолди) автомашина ғилдираклари тагида ҳалок бўлди... Ота ва онасига сабр тилайман, бандалик... Алам? Ҳа, алам ва ғазаб. Ўша «Мерседес»да тезликни ошириб юрган ва бир одамни бошини еган аблаҳга минг лаънат. Бунақа жиноятчиларни аяб битта одамни машинасида ўлдиргани учун атиги 7 йил, иккита ва ундан ортиқ одам ўлса атиги 10 йил қамоқ жазосини ўйлаб топган қонунчиларга уят.

Ўлганга ва унинг яқинларига уларни жигари нимадан ўлгани барибир: пичоқданми ёки ғилдиракданми. Натижа бутун бошли бир инсон йўқ бўлди. Агар ҳайдовчи одам уриб юборса, 25 йил ҳеч қанақа амнистиясиз қамалишини билса, ўшанда минг маротаба ўйлаб кўради, тезликни оширишни, оғзига спирт ичимликни олишни ҳам ўйлаб кўради... Лекин қонунчилар пиёда юришмайди, улар ёзда кондиционерсиз автобусда ҳам юришмайди, уларни ҳовлисидаги чинорларни ҳам кесишмайди, пенциясини ҳам бир-икки парча қоғоз деб йиллаб меҳнатини кесишмайди...”, - дейди режиссёр Зулфиқор Мусоқов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 3
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 93
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 144
  • Бўлимлар