«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 02:04
ЎЗO‘Z

Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг иш ҳақи ошириш бўйича қарор қабул қилинди

21 июл, 16:30 5 792 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг иш ҳақи ошириш бўйича қарор қабул қилинди Ўзбекистон Республикаси президенти “Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3655-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини ва инновация ишларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари, шунингдек, олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг базавий лавозим маошлари миқдорлари 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб табақалаштирилган ҳолда ўртача 25 фоизга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг:

2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи миқдорини 2 баравар ошириш;

2018 йил 1 сентябрдан илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган илмий-тадқиқот муассасалари муҳандис-техник ходимларининг иш ҳақи миқдорини эгаллаб турган лавозими ва илмий фаолият соҳасидан келиб чиқиб, 30 фоиздан 100 фоизгача табақалаштирилган миқдорда ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини ва инновация ишларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари, илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган илмий-тадқиқот муассасаларининг муҳандис-техник ходимлари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи миқдори қуйидаги икки босқичда оширилади:

2019 йил 1 январдан – 20 фоизга;

2019 йил 1 июлдан – 25 фоизга.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2018 йил 25 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимлари ва илмий-тадқиқот муассасалари муҳандис-техник ходимларининг иш ҳақи миқдорини ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқади.

Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор талабларига мувофиқ 2018 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини ва инновация ишларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари, шунингдек, олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг базавий лавозим маошларини тасдиқлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 512
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 72
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 65
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 345
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар