«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2019, 14:44
ЎЗO‘Z

23 млн сўмлик тиллани ичга ютган йўловчи ушланди

19 июл, 08:30 3 184 Жамият
23 млн сўмлик тиллани ичга ютган йўловчи ушланди
Фото: bojxona.uz
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Ҳиндистонга отланган йўловчиларни божхона назоратидан ўтказиш чоғида қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.

Аэропортдаги «яшил» йўлакдан фойдаланган ҳолда юртимиздан чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро М.М.нинг шубҳали хатти-ҳаракатларини божхоначилар ўз вақтида пайқаб қолишди.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати берган хабарга кўра, ўтказилган шахсий кўрик ва тиббий муолажалар натижасида ушбу шахс умумий нархи 23 миллион сўмлик, 100 грамм тилла қуйма бўлакларини ютиб олганлиги ва уларни юртимиздан ноқонуний олиб кетмоқчи бўлганлиги ошкор бўлди.

Тошкент халқаро аэропортидаги автотураргоҳда гўёки меҳмонларни кутиб олишга чиққан фуқаро П.А. эса заргарлик маҳсулотларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришнинг антиқа усулини ўйлаб топди.

У Туркиядан қайтган йўловчилардан олдиндан келишилган тилла буюмларини йиғиб олиб, ўзи бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасида жуфтакни ростламоқчи бўлганида, божхоначилар томонидан ўз вақтида тўхтатиб қолинди.

Оғирлиги 689 граммни ташкил этувчи, қиймати 151,5 миллион сўмлик заргарлик буюмлари эса қонунбузардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Кийимлар орасига яширилган салкам 12 минг доллар фош бўлди 07 май, 22:14
  • Яшил йўлакдан 100 млн. сўмдан ошиқ тилла олиб ўтаётганлиги аниқланди 05 фев, 23:55
  • “Дўстлик” чегара божхона комплексида “тилла ёқали” аёлнинг сири фош бўлди 12 сен, 15:02
  • Юпқага ўралган бриллиантлар барибир фош бўлиб қолди-я!... 19 май, 16:38
  • Тугмачами ё тилла? Ўзбекистондан яширин тилла олиб чиқиб кетаётганлар қўлга тушди 02 мар, 21:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • 1 январдан боди-камерасиз ходим ҳайдовчиларни тўхтатиши мумкин эмас 20 окт, 14:05 53
  • Туркманистонда давлат муассасалари ходимлари пахта терими учун пул беришни истамагани учун ишдан бўшамоқда 20 окт, 13:38 119
  • Ҳиндистонда талабалар имтиҳонни бошларига картон қути кийган ҳолда топширишга мажбурланди 20 окт, 13:12 180
  • Москвада Украина президентининг ўзбекистонлик қиёфадоши топилди (видео) 20 окт, 12:44 419
  • Наманганда тўй кортежида бораётган Nexia юк машинасига бориб урилди (видео) 20 окт, 12:16 448
  • Зидан: “Реал” майдонда устунлик қилсада, кўплаб голли имкониятларни ярата олмади” 20 окт, 11:50 181
  • "Реал" қандай қилиб "Мальорка"га ютқазди? (видео) 20 окт, 11:30 236
  • Валерий Карпин 6:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нималар деди? 20 окт, 11:04 545
  • "Зенит" ўз майдонида Шомуродовнинг "Ростов"ига 6 та гол урди (видео) 20 окт, 11:00 311
  • А Серия. "Ювентус" Туринда қийин ғалабага эришди (видео) 20 окт, 10:30 175
  • Бўлимлар