«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:37
ЎЗO‘Z

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовдан яна бир янги ташаббус...

02 июл, 13:37 11 697 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовдан яна бир янги ташаббус... Халқ таълими вазири Ш.Шерматов кеча, 1 июль куни «Facebook»даги саҳифаси орқали яна бир янги ташаббус билан чиқди.

«Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган хориждаги ватандошлар қатнашган форумда иштирок этганимда, муҳокама ва тавсиялар жуда қизғин ва фойдали бўлди, — деб ёзади Халқ таълими вазири. — Айниқса, таълим секциясида мавжуд камчиликлар жуда қаттиқ танқид қилинди. Ушбу соҳада кўпчилик томонидан яхши маслаҳатлар берилди. Муҳокама сўнгида қуйида келтирилган расмдаги ҳолатни кўрсатиб, тадбир иштирокчиларига қарата шу камчиликларни тузатиш ҳамда юқорида айтилган яхши тавсияларни амалга жорий этиш бўйича ҳамкорликда ишлашни, Халқ таълими вазирлиги тизимида бошқарма, бўлим бошлиқларидан тортиб мактаб директорлари даражасигача раҳбар лавозимларга жуда катта эҳтиёж борлигини айтдим. Тадбирдан сўнг танишларим менга хорижда юрган кўпгина ватандошларимизнинг қайтиб келиш нияти бор эканини, лекин улар ҳалигача иккиланаётганларини айтишди».


Фото: Facebook / Sherzod Shermatov

Ш.Шерматовнинг қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган йили сентябрь ойида АҚШдаги ватандошлар билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганларга мамлакатга қайтиб келиш бўйича аниқ таклиф бўлган эди. Ушбу таклиф натижасида, халқаро банкларда жуда катта тажриба ва лавозимга эришган Отабек Назиров ҳозирги кунда Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

«Чет давлатда ўқиганларнинг деярли барчаси Маслоунинг инсон эҳтиёжлари иерархияси ҳақида эшитган бўлса керак. Иқтисодий ривожланган чет эл мамлакатларидаги ватандошларимизга биз айнан ушбу иерархиянинг энг чўққисидаги эҳтиёжларини қондиришга имконият яратмоқчимиз! — дейди вазир. — Президентимиз томонидан Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича қатъий вазифалар белгилаб берилган, бу ҳақда қатор йиғилишларда ҳам бир неча бор қайд этилди. Муаммолар, таклиф ва маслаҳатлар ҳам жуда кўп йиғилиб қолган. Энди уларни ҳаётга жорий қилиш учун бутун тизим бўйича чин дилдан ҳаракат қиладиган жамоа тузилиши керак. Шунинг учун, Ўзбекистонга қайтиб, мамлакатимиз келажаги учун худди Отабек Назировга ўхшаб ҳақиқатан ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ватандошларимиз бўлса, уларни халқ таълими тизимига таклиф этамиз ва имкон борича шароит яратиб беришга ҳаракат қиламиз».

Қизиқувчилар бўлса, [email protected] электрон почта манзилига ўзи ҳақидаги ҳамда боғланиш бўйича маълумотларни юбориши сўралади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар