«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:05
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent City ҳақида: "Бунақаси ҳатто Москвада ҳам йўқ"

14 июн, 18:27 10 977 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent City ҳақида: "Бунақаси ҳатто Москвада ҳам йўқ" Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 13-июн куни бўлиб ўтган ХПК сессиясида Toshkent City лойиҳаси ҳақида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон пойтахти қоқ марказида қад ростланадиган замонавий халқаро ишбилармонлик маркази "Москва-Сити"дан қандай жиҳатлари билан фарқланиши хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

"Биз Москва-Ситини яхши биламиз, аммо Toshkent Cityдан фарқли ўлароқ Москва-Ситининг 20 гектар парки, яшил дарахтзорлари йўқ. Бизнинг лойиҳа шу тарафлама жалб қилувчи, деб биламан", — деб таъкидлади Toshkent City халқаро бизнес марказининг қурилишига раҳбар этиб тайинланган Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Ҳоким шунингдек, Toshkent City нафақат Ўзбекистонда балки Марказий Осиёдаги энг улкан лойиҳалардан бири бўлишини қайд этди.

Тошкентдаги "Ўқчи" ва "Олмазор" маҳаллалари жойлашган ҳудуд ўрнида бунёд этилаётган Toshkent City халқаро ишбилармонлик марказини тимсоли йўқ улкан лойиҳалар қаторига киритиш мумкин.

"Одамлар кириб ҳам яшаши ҳам ишлаши, яъни ҳам социал ҳаёти ва иш жойи бир жойда бўлган, қолаверса савдо нуқталари ҳам бир ерда бўлган ягона бу сингари катта мажмуа Марказий Осиёда йўқ",- деб Тошкент шаҳри раҳбари.

2020 йилга келиб Toshkent City халқаро бизнес марказининг биринчи босқичи қурилиши ўз якунига етади. Toshkent City лойиҳаси Ўзбекитон президенти ташаббуси билан қурилмоқда. Қурилиш ишлари учун Тошкент шаҳрининг қоқ марказидан 80 гектар ер ажратилиб, ўша ердаги турар-жой биноларини қисман бошқа ерга кўчириш таклифи берилган эди. Саккиз ойлик қилинган ишлар бўйича дунёнинг олтита компаниялари билан биргаликда мастер-план ишлаб чиқарилиб, шундан Туркиянинг Tabanlıoğlu Architects компаниясининг мастер-плани Ўзбекистон президентига ва кўпчиликка маъқул келди. Шундан сўнг инвесторларни жалб қилиш бўйича ишлаб бошлаб юборилди.

Тошкент-ситининг 80 гектарли ҳудуди 8та лотга бўлинади. У ерда бизнес-марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, Конгресс-холл, кўргазма заллари, Бродвей кўчалари, турар-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, майдони 20 гектарга яқин бўлган ерда боғ ташкил этилиб, ичида икки гектарлик сунъий кўл ва фавворалар бунёд этилади.

Бугунги кунда "Шаҳар ичидаги шаҳар" дея эътироф этилаётган Toshkent City бўйича лойиҳаларни Ўзбекистон ишбилармонлари Германия, Жанубий Корея, Буюк Британия каби давлатларнинг инвесторлари билан ҳамкорликда амалга оширишмоқда.

"Бу жуда катта мега-лойиҳа", — деб таъкидлади ҳоким ва нега оспонўпар бинолар қурилмаганлиги хусусида тўхталар экан, "Тошкентнинг сейсмик ҳудудда жойлашганини ҳисобга олиб, 40 қаватли бинолардан юқорисига тавсия берилмаганини, аммо келажакда 50 қаватли қурилишлар ҳам бунёд этилишини" маълум қилди.

Ҳозирги кунда барча лотларда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳокимнинг сўзларига кўра, биринчи лотда Конгресс-холл, Хиллтон отел қурилади. "У ишга тушди, котловандан чиқди, биринчи қавати бўлди, қолган лотларимизнинг ҳам ҳамма инвесторлари топилди, пули тўланди, қисман ва тўлиқ шаклда ишлар бошлаб юборилди", — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Тошкент ҳокими Ўзбекистон раҳбарининг ушбу ўйлаган ғояси МДҲ давлатлари орасида лол қолдирувчи ғоя бўлишига ишонади. Қурилиш ишлари ҳам ўз вақтида якунланишига шубҳа қилмайди.

"Биз ўзбеклар меҳнаткаш халқмиз, "Москва-Сити"нинг қурилишида ишлаган одамларнинг кўпи ўзбек, Остонанинг қурилишида ҳам — ўзбек, Сочининг қурилишида ҳам — ўзбек, Дубайда катта биноларни қураётган ҳам — ўзбек. Биз ўзбеклар — меҳнаткаш халқмиз, менинг фикримча тез орада қурилиш ишлари битади ва Toshkent City ўзига яраша сенсецион шаҳар тамойилини қозонади", — деди ўз фикри якунида Жаҳонгир Ортиқхўжаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 148
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар