«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:03
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура: «Қодиров иши» иши доирасида 21 киши қамоққа олинган (видео)

05 июн, 17:07 6 826 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура: «Қодиров иши» иши доирасида 21 киши қамоққа олинган (видео) Рашиджон Қодиров (ўнгдан биринчи) Шуҳрат Узоқов билан биргаликда ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорлари йиғилишида. Тошкент. 2014 йил 8 октябрь.
Фото: «Genproc.gov.ru»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бугун, 5 июнь куни бўлиб ўтган «Мамлакатимизда ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси» мавзусидаги брифингда Рашиджон Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича янги маълумотларни ошкор қилди.

Тадбирда иштирок этган «Kun.uz» мухбири Зафарбек Солижоновнинг собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов жараёни қайси босқичда экани ҳақидаги саволига жавобан Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мансур Ўролов қуйидагиларни маълум қилди:

— Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидан собиқ бош прокурор Қодиров Рашид Ҳамидовичга нисбатан ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилаяпти. Тергов жараёнида Қодиров Рашид Ҳамидович томонидан лавозимга тайинлаш, шунингдек, раҳнамолик қилиш, пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Жиноят иши бўйича ҳозирда 24 нафар шахсга айблов эълон қилинган, шулардан 21 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилаяпти. Тергов якуни бўйича албатта оммавий ахборот воситаларига терговда аниқланган ҳолатлар бўйича маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси даставвал бу маълумотни рад этган, сўнгра 24 февраль куни буни расман тасдиқлаган эди. Собиқ бош прокурор товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш каби жиноятларини содир этишда айбланмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 70
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 212
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 198
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар