«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 20:17
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

15 май, 11:02 4 200 Жамият
Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди
Шу вақтгача Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари ва Чилонзордаги «Собитхон ҳожи» жоме масжиди имом-хатиби сифатида ишлаб келган Эргаш Рустамов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 14 май куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Унда, жумладан, шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳозирда бетоб бўлиб тургани сабаб, Рамазон ойида диний соҳада иш ҳажмининг ортиши, кўплаб тадбирлар ва хайрия лойиҳаларида масъуллар юклатилиши муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) буйруғи билан Эргаш Рустамов шаҳар бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани маълум қилинган.

1959 йили Сурхондарё вилоятида туғилган Эргаш Рустамов 1997 йилда Imoм Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. 1996—1997 йилларда Тошкент ислом институти проректори, 1996—2017 йилларда Чилонзордаги «Собитхон ҳожи» масжиди имом-хатиби, 2006—2010 йилларда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, 2012—2017 йилларда ЎМИнинг Сурхондарё вилояти вакили, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби лавозимларида ишлаган.

Эргаш Рустамов 2017 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари ва Чилонзордаги «Собитхон ҳожи» жоме масжиди имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, апрель ойи бошида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов микроинсультни бошдан кечиргани, май ойи бошида эса комадан чиққани ҳақида хабар берилган эди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳар бош имом-хатиби 19 кундан бери кома ҳолатида ётганлиги маълум қилинди 27 апр, 20:53
  • Анвар қори Турсунов микроинсультни бошдан кечирди 06 апр, 18:12
  • Тошкентлик имом хатиб бир кунда 200 кишининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди 30 мар, 23:42
  • Анвар Қори Турсунов: "Фақат битта ҳолатда эркак ўз аёлини кечирмаслиги мумкин" (Видео) 17 янв, 06:30
  • Тошкент шаҳридаги 26-июнь кунидаги Хатмоналар 26 июн, 22:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • Айшвария Рай ҳақида тўлиқ маълумотга эгаман деб ўйлайсизми? 19 окт, 19:43 205
  • ТИВ Мадинада содир бўлган ЙТҲ бўйича баёнот билан чиқди 19 окт, 19:17 222
  • Аляскада йўловчи самолёти сув ҳавзасига қулашига сал қолди 19 окт, 18:53 163
  • Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган аёлни қутқариб қолишди 19 окт, 18:30 199
  • «Шаҳзодалар боғи» картинаси рекорд суммага сотилди 19 окт, 18:07 229
  • Буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларнинг дори таъминотида хавотирга ўрин йўқ 19 окт, 17:42 160
  • Чапақайлар ҳақида сиз билмаган ТОП 10 ҳақиқат 19 окт, 17:14 635
  • Қоидабузар ҳайдовчи машинасининг жарима майдонига олиб кетилишига қаршилик кўрсатди (видео) 19 окт, 16:49 434
  • Олимлар чили гармдорисининг саратонга қарши таъсирини аниқлашди 19 окт, 16:30 319
  • “Иегова шоҳидлари” аъзолари бачабозликда гумонланмоқда 19 окт, 16:06 753
  • Бўлимлар