«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:57
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда аҳолидан 646 млн доллар сотиб олинди

10 мая, 00:30 4 140 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда аҳолидан 646 млн доллар сотиб олинди Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилнинг январь — апрель ойларида ички валюта бозорида амалга оширилган молиявий операциялар таҳлилини эълон қилди. Бу ҳақда Дарё маълум қилмоқда.

Таҳлилга кўра, мазкур муддат мобайнида экспорт тушуми 25, импорт харажатлари миқдори 33 фоизга ошди. 2017 йилда товарлар экспортидан келиб тушган валюта тушуми 1,6 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, 2018 йилнинг биринчи чорагида ушбу кўрсаткич 2 миллиард долларни ташкил қилди (+25 фоиз).

Юридик шахслар томонидан хорижий валюта сотиб олиниши миқдори 2,8 миллиард долларни ташкил қилди. Хорижий валюта асосан (75 фоиз) халқ истеъмоли маҳсулотлари импортини амалга ошириш, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари сотиб олиш, кредитлар бўйича тўловлар амалга ошириш ва медикаментлар импорти ҳамда хорижий сармоядорлар даромаларини қайтариш мақсадларида амалга оширилди.

Жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан сотилган валюта ҳажми 150,6 миллион доллар, аҳолидан сотиб олинган валюта миқдори эса 646,2 миллион долларни ташкил қилди.

«2018 йилнинг февраль ойидан бошлаб аҳолидан валюта сотиб олиш ҳажмининг тобора ўсиб бориши ва валюта курсининг пасайиб бориши кузатилди. Бу миллий валютанинг мустаҳкамланиб бораётганидан дарак беради», — дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, ҳисоботда 2018 йилнинг январь — апрель ойлари давомида миллий валюта курси 8192 сўмдан 8064 сўмгача диапазонда ўзгариб тургани ва Марказий банк томонидан қабул қилинган янги интервенсиялар сиёсати натижасида миллий валюта курси мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 122
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар