«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 04:32
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрига янги ҳоким тайинланди

26 апр, 19:40 7 369 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрига янги ҳоким тайинланди 26 апрел куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи ​Жаҳонгир Ортиқхўжаев йиғилиш иштирокчиларига таништирилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида 2012 йилдан буён ишлаб келган Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов вазифаси айни чоғда Akfa Group компаниялари асосчиси ва раҳбари, ишбилармон Жаҳонгир Ортиқхўжаевга юклатилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов шу куннинг ўзида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёти университетини тамомлаган. Жаҳонгир Обидович фаолиятини «Жаҳонгир»​ МЧЖ директори сифатида бошлаган, сўнгра «​Артел Инжиниринг» МЧЖ ​директори сифатида ишлаб келаётганди. У ​ 2015 йили «Дўстлик» ордени давлат мукофоти билан тақдирланган.

Маълумот учун, Akfa Group компанияси таркибига Artel, Atlas, Mediapark ва Imzo каби брендлар остида фаолият олиб бораётган корхоналар киради. Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўнгги пайтда Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига улкан ҳиссасини қўшиб келаётган тадбиркорлардан бири.

Фото: Президент матбуот хизмати
Масалан, куни кеча Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга ташриф буюрганда, янги қурилган Ашхобод боғининг очилиш маросимида Ортиқхўжаевнинг ​икки давлат президентларига ҳамроҳ бўлганини суратларда кўриш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 99
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 68
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 184
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 299
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 25
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Бўлимлар