«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:54
ЎЗO‘Z

ЙҲХБ нотўғри парковка қилинган автомобилларни фотоқайд қилишни бошлади

23 апр, 11:24 4 567 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЙҲХБ нотўғри парковка қилинган автомобилларни фотоқайд қилишни бошлади Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси нотўғри парковка қилинган автомобилларга қарш курашнинг янги услубига ўтди.

Икки ой олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ИИВга тартибсиз уюштирилган автомобиллар тўхташ жойларига қарши курашни бошлаш кераклиги ҳақида хабар қилган эдик. Хусусан, ҳуқуқни сақлаш органлари мумкин бўлмаган жойларда тўхтаб турган автомобилларни жаримага тортишнинг соддалаштирилган механизмини ишлаб чиқишлари керак эди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг ЙҲХБ бошлиғи Барат Маменов айтишига қараганда, халқаро тажриба ўрганиб чиқилганидан сўнг, инспекторларга нотўғри парковка қилинган автомобилларни фотофиксация қилиш ҳуқуқи берилган.

Қонунбузарлик қайд этилган фотосурат маълумотлар базасига киритилганидан сўнг, автомобил эгасига почта орқали жарима хати юборилади. Нотўғри парковка қилинган автомобиллар бошқа транспорт воситалари ҳаракатланишига халал берган ҳолдагина – эвакуация қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг 128 моддасида тўхтаб туриш мумкин бўлмаган жойларда тўхтатилган транспорт воситалари эгаларини жаримага тортиш белгиланган. Биринча марта ушбу қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчилар энг кам иш ҳаққининг 3 баравари миқдорида жаримага тортилади. Агар ҳайдовчи йил давомида ушбу қоидабузарликни такроран содир этса у энг кам иш ҳаққининг 5, 10 ва 15 баравари миқдорида жаримага тортилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар