«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:46
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрида 3.27 йўл белгиси нима учун кўплигига ойдинлик киритилди

22 апр, 23:47 9 146 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрида 3.27 йўл белгиси нима учун кўплигига ойдинлик киритилди “Ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги йўллар тўлиқ кўрикдан ўтказилмоқда. Бунда “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларига алоҳида эътибор берилмоқда. Уларнинг ўрнатилиши бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, тўғри ёки нотўғри экани ўрганилмоқда”, - деди Барат Маменов.

У, шунингдек шу белгиларнинг ўрнатилишига ҳам изоҳ бериб, бир вақтлар ушбу белгилар ўрнатилган йўл четида автотранспорт воситаларининг тўхташига рухсат этилмаган бино ёки иншоот бўлгани сабабли шундай белгилар ўрнатилганини қайд этди. Аммо бугунги кунга келиб, ўша объект ёки йўл белгиси ўз моҳиятини йўқотган бўлиши мумкин.

Ушбу ўрганишлар чоғида белгиларнинг умуман олиб ташланган ҳолатлари ҳам бўлмоқда. Баъзи ҳолларда, “Тўхташ тақиқланган” (3.27) йўл белгиси “Тўхтаб туриш тақиқланган” (3.28) белгисига алмаштирилмоқда.

“Бироқ Тошкент шаҳри йўллари бўйлаб 3.27 ёки 3.28 белгисини бутунлай олиб ташлаш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки ҳайдовчилар бу ҳолатда йўл четининг истаган қисмига транспорт воситаларини қолдириб кетиши оқибатида йўлларнинг автомобилларни ўтказувчанлигига путур етади”, - деди Барат Маменов.

ЙҲХБ бошлиғининг сўзларига кўра, айни ўрганишлар давомида йўл белгилари, светофор чироқларининг муддати ҳам атрофлича ўрганилиб, зарур ҳолатларда светофор чироқлари интервали ўзгартирилмоқда.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 4
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар