«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 20:09
ЎЗO‘Z

Президент қарори: Ерлар энди электрон аукцион савдоси орқали берилади

21 апр, 13:02 8 963 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент қарори: Ерлар энди электрон аукцион савдоси орқали берилади Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Қарор билан 2018 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб белгиланди, унга кўра:

- юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилади;

- ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш фақат замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда амалга оширилади.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирхиллаштириш бўйича қарор қабул қилиш топширилди.

Бош прокуратура ҳамда Давергедезкадастр қўмитасига манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

- тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериладиган ер участкаларини ажратиш бўйича материалларни йиғиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини бажариш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, унинг “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси билан интеграция қилиш;

- тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион ўтказиш орқали берилишини ташкил этишни таъминлаш юкланди.

Қурилиш вазирлигига манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

- аҳоли пунктларининг бош режалари лойиҳаларига, қишлоқ (овул) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига бўлган талабларни лойиҳаларнинг таркибини, уларни келишиш тартиби ва муддатларини соддалаштирган, шунингдек, аҳоли пунктларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархларини пасайтирган ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиш;

- аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни молиялаштиришда тадбиркорлик субъектлари – давлат-хусусий шериклик иштирокчиларига батафсил режалаштириш лойиҳаларида кўрсатилган чегаралар доирасида ер участкаларини олишга устунлик ҳуқуқини тақдим қилган ҳолда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш;

- аҳоли пунктлари бош режаларидан, қишлоқ (овул) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларидан уларнинг очиқ график қисмини Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари веб-сайтларида эълон қилиш орқали ҳамманинг фойдаланиш имкониятини таъминлашни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши топширилди.

Ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатини Ҳукумат даражасида тасдиқлаш;

- қурилиш (реконструкция, капитал таъмирлаш) қиймати олдин эълон қилинган қийматидан ошган ижтимоий ва фуқаролик аҳамиятга эга объектлар бўйича хулосалар бериш тартиби бекор қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 124
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 100
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 79
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 241
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 46
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 124
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 160
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 217
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 202
  • Бўлимлар