«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:27
ЎЗO‘Z

Самарқанд вилояти ҳокими: «Диананинг фарзандини оталиққа олганман»

17 апр, 23:31 5 768 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанд вилояти ҳокими: «Диананинг фарзандини оталиққа олганман» Йўл қўйилган хатони қайта-қайта муҳокама қилиб, чоралар кўрдик, аммо кўрган чораларимиз дунёдан ўтган одамни қайтариб бермайди...
Фото: «Darakchi.uz»

Вазирлар Маҳкамасида бўлаётган ишчи-хизматчилар, айниқса, таълим ва тиббиёт ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилиши масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида Самарқанд вилояти ҳокими Туроб Жўраевга сўз берилди. Хабарингиз бор, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ўқитувчилар кўча тозалаш ишларига олиб чиқилган ва ёш ўқитувчи аёл шу иш жараёнида фожиали ҳалок бўлган эди.

Туроб Жўраев мана бундай деди:

− Ассалому алайкум, ҳурматли Абдулла Ниғматович. Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, ижтимоий соҳа вакилларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш борасида вилоятда йўл қўйилган камчиликлар ҳақидаги сўзлар ҳақиқатан ҳам ўринли. Биз президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманида ўтказилган йиғилишни диққат билан кузатдик. Президент одамларни, айниқса, ижтимоий соҳа вакилларини, талабаларни ободонлаштириш ишларига олиб чиқишни қаттиқ қоралади.

Албатта, бу мен томонимдан йўл қўйилган камчилик. Назорат қилолмадим. Биз йиғилишларда ижтимоий соҳа вакилларини мажбурий ишларга жалб қилмаслик тўғрисида бир неча марта айтганмиз. Ўзи, аслида, ўтган йилдан бери ижтимоий соҳа вакилларининг бирортаси на дала ишларига, на пахта йиғим-теримига жалб қилинаяпти.

Лекин, шунга қарамасдан, Каттақўрғон туманида бўлиб ўтган ҳодиса вилоятдаги етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган барча фуқароларни қаттиқ қайғуга солди. Ўша куннинг ўзида бу ҳодисани ўрганганимизда аниқланишича, 13 март куни Каттақўрғон туманида барча идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб, ҳамма ташкилотлар ходимлари Наврўзолди умумхалқ ҳашарига жалб қилинган.

Шундан кейин Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мудири барча мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни кўча тозалаш ишларига сафарбар қилган. Диана Еникеева ишлайдиган мактаб ўқитувчилари ўзлари ишлайдиган мактабдан узоқдаги М-37 йўлига олиб чиқилган ва ўша ерда Диана Александровна Еникевани «КамАЗ» машинаси уриб кетиб, у шифохонада оламдан ўтган.

Бўлиб ўтган воқеани, йўл қўйилган хатони қайта-қайта муҳокама қилиб, чоралар кўрдик, аммо кўрган чораларимиз дунёдан ўтган одамни қайтариб бермайди. Буни ҳаммамиз тўғри тушунганмиз. Ундан кейин бир неча маротаба тушунтиришлар бердик.

Шахсан мен ўзим Диана Еникееванинг оиласини, унинг фарзандини оталиққа олганман. Улар доимий равишда эътиборда бўлишини ўзим зиммамга оламан.

Жазо чораси сифатида халқ таълими вазири билан келишган ҳолда Каттақўрғон тумани ХТБ мудири Жуманазаров Алишер Саидаҳмедовични эгаллаб турган лавозимидан озод этганмиз. Шу билан биргаликда 42-мактаб директори Болтаева Наргиза Аҳмедовнани ҳам ўша куннинг ўзида эгаллаб турган лавозимидан озод этганмиз.

Абдулла Ниғматович! Мен жуда яхши тушунаман, биз Халқаро меҳнат ташкилотининг ўн иккидан ортиқ конвенциясига қўл қўйганмиз, уларда мажбурий меҳнатни тақиқловчи бандлар ҳам бор. Болалар меҳнатини тақиқловчи бандлар ҳам бор. Мана шу бандларни тўлиқ бажариш бизнинг нафақат бурчимиз, қолаверса, давлатимизнинг обрўйини сақлаш, обрўйини кўтаришга қўшган ҳиссамиз ҳам бўлади.

Мен ўша кунлариёқ ижтимоий тармоқларда ўз муносабатимни билдириб, ижтимоий соҳа вакиллари бундан кейин ҳам бирор дала юмушларига, пахта теримига ҳам, ободонлаштириш ишларига ҳам чиқарилмайди, вилоят ҳокими сифатида мен кафолат бераман, деб баёнот берганман.

Абдулла Ниғматович, сизга ваъда бераман, бундан кейин ҳам буни ўзим қаттиқ назорат қиламан. Агар шуни қилмасак, биз нафақат президентга, халқимизга ҳам, сиёсатимизга ҳам хиёнат қилган бўламиз. Қўл остимдаги барча идоралар раҳбарларидан ижтимоий соҳа вакилларини бундай ишларга жалб қилмасликлари тўғрисидаги тилхатларини олиб қўйдим.

Бу ишларни амалга ошириш учун президент барча шароитларни яратиб берган. Бундан ташқари, вилоятлар ва туманларда бюджетдан орттириб топган даромадлари етарлилиги боис ижтимоий соҳа вакилларини ободонлаштириш ишларига жалб қилишнинг ҳожати ҳам йўқ. Ободонлаштириш ташкилотларининг ходимлари ҳам, техникалари ҳам етарли. Мен раҳбарлик қилаётган вилоятдаги ободонлаштириш бошқармасининг тўрт минг нафарга яқин ходими бор. Ободонлаштириш ишлари ана шуларнинг иши. 156 та махсус техникамиз бор. Биринчи чоракнинг ўзида 71 миллиард сўм қўшимча даромад топдик. Ана шу маблағлар ҳисобидан ишсиз юрган фуқароларни ишга жалб қилиш йўли билан ҳам ободонлаштириш ишларини амалга оширамиз.

Мен авваламбор мана шу ҳодиса айнан Самарқандда юз берганлиги учун президентдан, сиздан кечирим сўрайман!

Мана, катта йиғилишда сўз бериб айтаман: бундан кейин Самарқанд вилоятида бирорта ижтимоий соҳа вакили мажбурий меҳнатга жалб этилмайди!..

Албатта, Самарқанд вилояти ҳокими ижтимоий тармоқлар орқали берган баёнотида «Диана Еникеева ҳам, бошқа ўқитувчилар ҳам кўча тозалаш ишларига чиқарилмаган» деганини эслаб ўтишни жоиз деб ҳисобламади. Аммо бундан кейин ижтимоий соҳа вакиллари ободонлаштириш ва дала ишларига жалб қилинмаслигига кафолат берганини эслади. Бу сўзларини нутқи охирида тантанали ваъда сифатида такрорлади.

Вақт олий ҳакам дейдилар. Вақт ўтсин-чи, бу ваъдалар бажарилиши ё бажарилмаслигини, омон бўлсак, кўраверамиз.

Эслатиб ўтамиз, бюджет ходимлари ва талабалар мажбурий меҳнатига чек қўйиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёевдан чиққан бўлиб, йиғилишда шу пайтгача давлат раҳбарини алдаб келишга уринилгани, ободонлаштиришга керакли миқдорда пул ажратилгани, аммо бу маблағлардан унумли фойдаланилмагани алоҳида таъкидланди.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 59
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 195
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 167
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 1
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 0
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Бўлимлар