«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 17:40
ЎЗO‘Z

Тожикистон – Ўзбекистон чегарасини ҳар куни 10 мингдан ортиқ фуқаролар кесиб ўтмоқда

02 апр, 17:16 5 194 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон – Ўзбекистон чегарасини ҳар куни 10 мингдан ортиқ фуқаролар кесиб ўтмоқда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари маълумотига кўра, Тошкент ва Душанбе ўртасидаги виза режими бекор қилинганидан сўнг Турсунзода-Сариосиё ва Панжакент-Самарқанд йўналишида ҳар икки давлатдан ўртача 2 мингга яқин фуқаро ҳар куни Тожикистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтмоқда.

Бошқа назорат-ўтказиш пунктларида ҳар икки давлат фуқаролари томонидан икки давлат чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлганлар сони ҳар бир суткада 400дан 1 минг кишига яқинни ташкил этмоқда, дея таъкидлаб ўтишган Тожикистон чегара қўшинларидан.

«Умумий ҳисобда, ҳар куни икки давлат ўртасидаги чегарани 10 мингдан ортиқ фуқаро кесиб ўтмоқда, Ўзбекистон ёки Тожикистонга бормоқчи бўлганлар сони ҳар куни ўсиб бормоқда», - дея маълум қилишган Тожикистон чегара қўшинларидан.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаевнинг сўзларига кўра, мамлакат Ўзбекистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларида ишлаётган ўз чегарачилари сонини аста-секин оширмоқда. Бу чегарани кесиб ўтиш чоғида катта навбатлар пайдо бўлмаслиги учун қилиняпти.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 2017 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон ТИВ Консуллик бошқармаси ва консуллик муассасалари томонидан энг кўп консуллик ҳаракатлари Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасида амалга оширилган – 55 минг 938, деб хабар бермоқда АП.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада 1 март куни битта темир йўл ва саккизта автомобиль ўтказиш пункти, шунингдек, битта чегара пости ўз ишини тиклади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 0
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бўлимлар