«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 07:38
ЎЗO‘Z

Меҳмон сони камайса, тўйхона нархи ошадими?

31 мар, 09:56 3 809 Жамият
Меҳмон сони камайса, тўйхона нархи ошадими?
Коллаж: «Asr.uz»
Олий Мажлис Сенатининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.

Бу қарор аҳоли ўртасида кўплаб миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Кимдир энди тўйга 150 тадан кўп киши иштирок этмас экан деб хурсанд бўлса, яна кимдир одам сони камайишга камайди-ю, ресторан қурмағурларнинг нархи ошадиган бўлди-да деб хафа. Чиндан ҳам хафа бўлишга арзийдиган муаммо.

Яқинда ўғлини уйлантирмоқчи бўлган бир танишимизнинг айтишича, пойтахтимиздаги тўйхоналардан бири ресторанга 150 та одам олиб келасиз, аммо 300 кишининг тўйини қиласиз деган эмиш. Қизиқ, Президентимиз жон куйдириб, тўйларни қисқартириш керак деётган бир вақтда тўйхона нархларининг оширилиши аҳолига қандай енгиллик яратади? Ресторанларнинг нархи осмонга етар экан, тўйларни қисқартиришдан кимга нима наф?

Яна бир миш-мишга кўра, тўйхоналардан бири агар тўй-ҳашамлар бўйича қарор кучга кирса, уларнинг нархи икки баробар оширилишини айтган. Бу қарорнинг асл моҳиятини тушунмаётган тўйхона эгаларидан чиққан гап бўлса, ажаб эмас. Ахир тўй-ҳашамларнинг тартибга солинишидан кўзланган мақсад аслида сарф-харажатларни камайтириш эмасми?

Авваллари тўйлар хонадонларда бўлиб ўтган. Агар чиндан ҳам ресторанларнинг нархи кўтарилиб кетса, аҳоли яна хонадонларда тўй қилади чоғи. Ҳозир кўплаб ҳовлилар ўрнига баланд уйлар қурилаётганини ҳисобга олсак, хонадонларда яшовчи оилалар тўйини ўтказиш учун ҳовлиларни ижарага олишига тўғри келса керак! Ҳар ҳолда бу тўйхона нархидан анча арзон тушади.
Нигина Ҳакимова


Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 март куни сенаторлар «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорни тасдиқладилар. Тез кунда расман эълон қилиниши кутилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Сенат мажлисида ДХХ, тўйлар ва 500 сўмлик тангалар масалалари кўриб чиқилади 17 мар, 18:45
  • «Ота кўрди», «қуда чақирди», «пул қистириш», «Love story» каби ҳолатлар тақиқланмоқда 15 мар, 19:05
  • Президент: “Тошкентда тўртта қизи бор одам ўзини осиши керак!” 03 мар, 19:40
  • Энди Наманганда тўйларга 250 кишидан ортиқ меҳмон айтиб бўлмайди 13 сен, 23:15
  • Одамлар нима дейди: 200 кишилик ош, 2 кишилик “куёвнавкар” ва келин тушадиган уйни куёв безатиши 09 авг, 21:44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Профессионал фотограф мукаммал Инстаграм расмларининг сирини фош этди (фото) 16 ноя, 07:00 31
  • Билл ва Мелинда Гейтс Жамғармаси 16 ноя, 06:30 81
  • Фарзандсиз киши 9та мактаб ўқувчиларининг бир чораклик тушлик пулини тўлади 16 ноя, 06:00 148
  • Сингапур ҳақида қизиқарли маълумотлар 16 ноя, 00:30 401
  • Қизил вино ичиб турасизми? Унда узоқ яшашингиз аниқ 16 ноя, 00:06 556
  • Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди 15 ноя, 23:42 479
  • Ўзбекистонда камида 20та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда 15 ноя, 23:30 357
  • Президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши тузилди 15 ноя, 23:18 122
  • Юрий Стоянов: "Мен барчадан Ўзбекистонни севишни талаб қиламан" 15 ноя, 22:55 399
  • Туркманистон ҳукумати нима учун фуқароларига Ўзбекистонга боришини чекламоқчи? 15 ноя, 22:32 1 168
  • Бўлимлар