«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:51
ЎЗO‘Z

Янги тартиб: 5000 АҚШ доллари миқдоридан ошган нақд хорижий валютани четга олиб чиқиш соддалаштирилди

15 мар, 00:23 5 033 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги тартиб: 5000 АҚШ доллари миқдоридан ошган нақд хорижий валютани четга олиб чиқиш соддалаштирилди Янги тартибга мувофиқ, жисмоний шахслар - резидентлар томонидан 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатнома Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармалари томонидан берилади.

Бунга қадар мазкур рухсатнома фақатгина Марказий банк томонидан берилар эди.
huquqiyaxborot канали малум қилишича, эндиликда рухсатнома олиш учун жисмоний шахслар Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тегишли ҳужжатларни топширади.

Хусусан, рухсатнома олиш учун топшириладиган нақд хорижий валюта келиб чиқишининг манбасини тасдиқловчи ҳужжатлар аниқлаштирилди.

Ушбу ҳужжатлар тоифасига илгари нақд хорижий валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, жисмоний шахснинг банкда очилган ҳисобварақларига хориждан келиб тушган валюта маблағларини ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, нақд хорижий валютани хорижий давлатлардан олиб келганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси киритилди.

Рухсатномани берганлик учун жисмоний шахслардан тўлов ундирилмайди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишишингиз мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 6
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 98
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 212
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 54
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар