12 март куни соат 12.30да Қашқадарё вилоятининг Ғўзор туманида газ-баллон ускуналари ўрнатилган Nexia русумидаги автомобиль портлаб кетди, деб маълум қилди Дарё нашри.
"А.Бобомирзаев бошқарувидаги «Нексия» газ баллони ёрилиб кетиб, портлаш бўлган. Натижада, автомашинанинг олдида турган 1993-йилда туғилган ҳайдовчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган", - деб айтилган Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган хабарда.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум.