«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:01
ЎЗO‘Z

Хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари миқдорида кредит берилади​

06 мар, 22:45 9 119 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари миқдорида кредит берилади​ Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган ҳар бир фуқарога темир йўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов бир йилда бир марта амалга оширилади.

Бу ҳақида Президентимизнинг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Қарор билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларга темир йўл ва авиачипталар нархларига чегирмалар тақдим этиш тизими жорий этилади. Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2018 йил 1 апрелдан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этади.

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқаролар учун банк ва суғурта хизматлари кўрсатилади. Жумладан, “Алоқабанк”нинг соддалаштирилган очиш шартлари билан “VISA-migrant” пластик карталарини жорий этиш, ҳамда “Ипотека банк” томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш кўзда тутилган. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти томонидан Россия Федерациясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни комплекс суғурта ҳимоя қилиш бўйича Россияда ўз ваколатхоналарини очиш, имтиёзли тарифлар бўйича темир йўл ва авиачипталар сотиш ихтисослаштирилган кассаларда вақтинчалик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталашни расмийлаштириш учун доимий тарзда суғурта агентларини жойлаштириш белгиланган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари тузилмасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар билан ишлаш секторларини ташкил этилади.

Мазкур секторларнинг асосий мажбуриятлари уйма-уй юриб вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетишни режалаштираётган фуқароларни аниқлаш ҳамда улар билан чет элга хавфсиз чиқиш ва имтиёзли тарифларда темир йўл ва авиачипталар сотуви механизми масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 135
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 34
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 219
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 88
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар