«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:16
ЎЗO‘Z

“Автотест” монополиясига қарши чиққан депутатлар ким эди?

02 мар, 18:50 7 900 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Автотест” монополиясига қарши чиққан депутатлар ким эди? Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Қодир Жўраев, Расул Кушербоев, Қобил Носиров ҳамда Акмал Умрзоқов автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича “Автотест” МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича ҳукуматга мурожаат билан чиққан эди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштариш чора тадбирлари тўғрисидаги” 139-сонли қарори билан23 февраль куни Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи “Автотест” инновацион автомактабининг монопол ҳуқуқи бекор қилинди.

Бироқ, “Автотест” монополиясига қарши чиққан депутатлардан бири Расул Кушербоев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида Ҳукуматнинг қароридан қониқмаганини ёзиб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари йўллаган Мурожаатномасида депутатларни қаттиқ танқид қилган эди.

Юқорида номлари келтирилган депутатлар Президентнинг айтганларидан руҳландими? Ҳар ҳолда Ўзбекистон тарихида бундай йирик монополияга депутатларнинг қарши чиқиши биринчи марта кузатилмоқда, десак муболаға бўлмайди. Хўш, “Автотест” монополиясини рад этаётган, халқнинг дардини эшитаётган депутатлар ким? Одамлар уларни танийдими?

Биз улар ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга қарор қилдик.

Қодир Асадович Жўраев

Қодир Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси.
1972 йилнинг 11 август куни Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган.

Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий.
1995 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Сиёсий фанлар доктори, доцент.

Рус, француз, инглиз ва тожик тиллари мукаммал билади.
2010 йилда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган.

Расул Хидралиевич Кушербоев

Расул Кушербоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси.
1987 йилнинг 12 январь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида таваллуд топган.

Миллати – қозоқ. Маълумоти – олий.
2010 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган.

Рус ва инглиз тилларини билади.
2015 йилда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ќонунчилик палатаси депутатлигига сайланган.

Қобил Эркинович Носиров

Қобил Носиров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси.
1959 йил 9 декабрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий.

1983 йилда ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Кимё ва биология факультетини тамомлаган. Биология фанлари номзоди.
Рус тилини билади.

Акмал Ахаталиевич Умрзоқов

Акмал Умрзоқов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси.
1981 йилнинг 8 октябрь куни Фарғона вилояти Риштон туманида таваллуд топган.
Миллат – ўзбек. Маълумоти олий.

2002 йилда Тошкент давлат юридик университети X 2004 йил Глазго университети (Шотландия) (халқаро ҳуқуқ магистри) 2009 йил Цукуба университети (Япония) (халқаро муносабатлар магистри)ни тамомлаган.

Халқаро хуқуқ магистри, халқаро муносабатлар магистри.
Рус, турк, инглиз, япон тилларини мукаммал билади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ќонунчилик палатаси депутати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар