«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:28
ЎЗO‘Z

Рашиджон Қодировга қандай жазо берилиши мумкин?

24 фев, 20:25 7 645 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рашиджон Қодировга қандай жазо берилиши мумкин? 2018 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бугун, 24 февраль куни ушбу маълумотни расман тасдиқлади.

Бош прокуратуранинг расмий сайтида маълум қилинишича, собиқ бош прокурор Р.Х.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши айнан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган.

Ҳуқуқ соҳасидан узоқ, юридик терминлар ва Жиноят кодекси моддаларни яхши билмайдиган ўқувчиларимиз Рашиджон Қодировнинг айнан нимада айбланаётганини тушунавермайди. Шу боис Бош прокуратуранинг расмий баёнотида келтирилган моддалар ортида гумонланувчининг айнан қайси жиноятларда айбланаётгани ва бу жиноятлар учун қандай жазо тайинланиши мумкинлигига ойдинлик киритишга қарор қилдик.

Расмий айбловга асосланадиган бўлсак, Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олишда гумон қилинмоқда.

Жиноят кодексининг 165-моддага кўра жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш товламачилик экани айтилади. Бундай жиноят учун уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш кўзда тутилган

Ушбу жиноят такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёки кўп миқдорда ёхуд бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар товламачилик жуда кўп миқдорда; ўта хавфли рецидивист томонидан; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Хўш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш учун қандай жазо кўзда тутилган?! Жиноят кодексининг 205-моддасига мувофиқ ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жиноят кодексининг 210-моддага биноан давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши пора олиш деб ҳисобланади ва бунинг учун энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш кўзда тутилган.

Пора олиш такроран, хавфли рецидивист ёки илгари Жиноят кодексининг 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан ёки кўп миқдорда ёхуд тамагирлик йўли билан ёки бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жуда кўп миқдорда; уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб пора олинган бўлса, бунинг учун ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, Рашиджон Қодиров айни пайтда юқоридаги жиноятларни содир этганликда гумон қилинаяпти холос. Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддасига гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади. Шу маънода собиқ Бош прокурорнинг айбдор ёки айбсиз эканига фақат суд баҳо бериши мумкин.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов-суриштирув жараёнида жиноят ишига доир қўшимча тафсилотлар ҳам ошкор бўлиши, бунинг натижасида айблов моддалари кенгайиши ва ушбу иш юзасидан бошқа шахслар ҳам сўроқ қилиниши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар