«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:55
ЎЗO‘Z

Чинозлик Аҳмадбойнинг сўнгги сўзи: Мен ҳеч қачон бировни алдамаганман

16 фев, 19:51 5 731 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чинозлик Аҳмадбойнинг сўнгги сўзи: Мен ҳеч қачон бировни алдамаганман Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Daryo» хабар бермоқда.

Суд олдида жавоб бераётган А. Турсунбоев ва бошқалар Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган фирибгарлик, пора бериш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Дилшод Комилов раислигида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида халқ маслаҳатчилари, прокурор, жабрланувчилар, фуқаровий даъвогар вакили, судланувчиларнинг адвокатлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Д. Комиловнинг маълум қилишича, жиноят иши бўйича суд тергови якунига етган.

Судда раислик қилувчи судланувчиларга сўнгги сўз берди.

«Мен ҳеч қачон бировни алдамаганман, — деди А. Турсунбоев. — Одамлар менга ўз ихтиёри билан пулларини келтириб берган. Асл мақсадим бу пулларни тадбиркорлик қилиб кўпайтириб, эгаларига қайтариш бўлган. Мен бундан афсусдаман ва қилмишим учун халқимиздан, Президентимиздан кечирим сўрайман».

Бошқа судланувчилар ҳам билмай ноқонуний ишга аралашиб қолгани, бундан пушаймон эканликларини билдирди.

Суд мажлиси якунланди. Суд маслаҳатлашуви тугаганидан сўнг суд қарори эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ иш юзасидан суд ҳукми 19 февралда эълон қилиниши билдирилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар