«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 04:26
ЎЗO‘Z

"Прописка"сиз яшаганлар учун жарима миқдори камайтирилади

13 фев, 22:15 6 807 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Прописка"сиз яшаганлар учун жарима миқдори камайтирилади Ўзбекистонда паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан муҳим қарорлар лойиҳалари тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Лойиҳага кўра, паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек, фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшаб туришига йўл қўйиши энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввал энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солинган.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан қуйидаги мазмундаги 2232-модда: «Паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан фуқароларни, худди шунингдек, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»
мазмунидаги модда бутунлай чиқариб ташланмоқда.

Бу ўз навбатида меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш деганидир.

Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълумот берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 87
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 103
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 135
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 223
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 69
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 117
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 114
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 64
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 36
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 87
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 103
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 49
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 135
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 259
  • Бўлимлар