«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:39
ЎЗO‘Z

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи: янгиликлар нималардан иборат?

12 фев, 16:10 16 378 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи: янгиликлар нималардан иборат? Жорий йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш тартибларига қатор ўзгартиришлар киритилди. Бу аҳоли орасида турли тушунмовчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Ражабов қуйидаги маълумотларни келтириб ўтди.

Жорий йилдан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш тартибига қатор ўзгартиришлар киритилди. Бу борада аҳолида жуда кўп саволлар пайдо бўлмоқда. Шу вақтгача кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган, яъни кадастр идоралари томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг инвентаризация қиймати тўловчилар учун солиқ солинадиган база ҳисобланган.

Эндиликда, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг инвентар қийматидан эмас, кадастр қийматидан ҳисобланиши жорий этилиб, солиқнинг асосий ставкаси 0,2 фоиз қилиб белгиланди (ўтган йили 1,7 фоиз эди) ва солиқ ҳисоблашда кадастр қиймати 42 млн.сўмдан кам бўлмаслиги белгилаб қўйилди.

Мол-мулкнинг кадастр қиймати мавжуд бўлмаганда, солиқ шартли қийматда ҳисобланиши белгиланган. Жорий йилдан Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларидаги уй учун 210 млн. сўм, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда 90 млн. сўм миқдорида ҳисобланиши ўрнатилди.

Шу билан бирга, солиқ юки 2018 йилда кескин ошиб кетмаслиги учун кадастр қийматига асосан ҳисобланган солиқ суммаси 2017 йилдаги солиқ суммасига нисбатан 20 фоиздан кўп бўлмаслиги белгиланди.

Мисол учун, Қарши туманида жойлашган ҳовли-уйнинг кадастр қиймати 321,2 млн.сўмни ташкил этиб, 2018 йил учун 429,1 минг. сўм мол-мулк солиғи ҳисобланиши лозим эди, лекин, 2017 йилда ушбу мулк учун ҳисобланган солиқ суммаси 134,4 минг сўм бўлгани учун, 20 фоиздан кўп бўлмаслиги белгиланганлиги инобатга олиниб, 2018 йил учун солиқ 161,3 минг сўм ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 27
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 192
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 215
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар