«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:36
ЎЗO‘Z

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномалари берилиши вақтинчалик тўхтатилди

10 фев, 10:23 4 472 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномалари берилиши вақтинчалик тўхтатилди Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар Тошкентда янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини ололмаётганлари ёки эскисини янгисига алмаштира олмаётганларини маълум қилишган. Баъзи фойдаланувчилар бу маълумотлар базаси ёки қурилманинг бузилиб қолгани билан боғланганини таъкидлашган.

Бироқ Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида бу тахминлар рад этилди ва гувоҳномалар берилиши Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошқа ерга кўчиб ўтаётгани туфайли тўхтатилгани маълум қилинди.

“Кўчиб ўтиш якунланиши ва барча серверлар ишга тушиши билан биз паспортларни ҳам, ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳам беришни бошлаймиз”, деб айтган Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев матбуот анжуманида.

Бироқ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг кўчиб ўтиши якунланиши аниқ муддатлари бўйича аниқлик киритилмаган. Аввалроқ 11 февраль санаси айтилганди, бироқ 8 февралда ушбу жараён бироз чўзилиши мумкинлиги айтилган.

Айни вақтда янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 4 та жойда: Файзободдаги Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Имтиҳон олиш ва қайд қилиш бўлими ҳамда Чилонзор, Юнусобод ва Сергели туманлараро имтиҳон олиш бўлимларида берилаётганди.

Янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 10 йиллик муддатга берилмоқда. Амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янгисига алмаштирилиши 2017 йил 1 октябрдан 2018 йил 31 декабргача кўнгилли тарзда, 2019 йил 1 январдан 2020 йил 31 декабргача мажбурий тарзда амалга оширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар