«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 04:22
ЎЗO‘Z

Матбуотга Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори Отабек Муродов ҳақида нималар маълум?

31 янв, 21:39 23 943 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Матбуотга Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори Отабек Муродов ҳақида нималар маълум? Аввал хабар берганимиздек, бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди. Президент давлат маслаҳатчиси Отабек Муродов эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди.

Бош прокуратуранинг расмий сайтида бир оз муддат аввал пайдо бўлган хабарга кўра, Отабек Баҳриддинович Муродов Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 31 январдаги ПФ-5320-сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинланди.

Матбуотга Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори ҳақида нималар маълум? Аввало, шуни айтиб ўтиш керакки, янги Бош прокурор ҳақида маълумотлар у қадар кўп эмас.

Манбаларимизнинг маълум қилишича, Отабек Муродов 1975 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, у Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, Адлия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

2017 йилнинг 1 мартида Ўзбекистон Президентининг 4976-сонли фармонига мувофиқ, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.

Бош прокуратуранинг расмий сайтида маълум қилинишича, Отабек Муродов 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ҳисобланади.

У 2002 йили Президент фармонига кўра «Жасорат» медали билан тақдирланган.

Отабек Муродов мустақил Ўзбекистон тарихида бешинчи Бош прокурор бўлди. Бунгача ушбу лавозимда Бўритош Мустафоев, Усмон Худойқулов, Рашид Қодиров, Ихтиёр Абдуллаев фаолият кўрсатган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 99
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 68
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 184
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 299
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 25
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Бўлимлар