«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 08:57
ЎЗO‘Z

Лола Каримова отасини ёдга олди: "Мен жуда – жуда ҳам сизни соғиндим…."

30 янв, 13:40 9 777 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лола Каримова отасини ёдга олди: "Мен жуда – жуда ҳам сизни соғиндим…." Лола Каримова Тиллаева отасини ёдга олиб ўзининг «Instagram»даги саҳифасида пост қолдирди…
Сизни яна тушимда кўрдим. Тушларимга жуда кўп кирасиз, ва баъзида сиз ҳали ҳам ҳаётсиз, мана ҳозиргина сиз билан хайрлашдик, мен эса сизни ҳар доимгидек елкангиздан қучиб юзингиздан ўпиб қўйгандек, тафтингизни ҳис қилгандек туйғуси билан уйғониб кетаман. Мен жуда – жуда ҳам сизни соғиндим….

Бир йил олдин сизнинг кабинетингизда бўлганимда, мен иш столингиз устидаги қўлёзмаларингизни олиб, ўз стол жавонимга солиб қўйгандим. Куни кеча қизалоғим Сафия (у олти ёшга кирди ва жуда ҳам сизга ўхшайди), ўша жавонни очган эди, кўз ёшларимизни тийиб туролмадик….қизчам бошини кўтаргиси келмас, чунки кўзларидан дув-дув ёшлар оқар ва юзига тушар эди….кейин эса озгина вақт ўтиб, у кўз ёши аралаш сукунатни енгишга ҳаракат қилиб, менга боқдида: “Мен бобомнинг қабрларини зиёрат қилмоқчиман. Улар бизни кутаяптилар” деди.

Баъзи сабабларга кўра биз ҳозир Самарқандда эмасмиз. Аммо биламизки, сиз, ўзингизнинг янги гўзал масканингиз, севимли она шаҳрингиз бағрида, ўз халқингиз – ўз фарзандларингиз, сизни севган ва севгучи инсонларни кутаяпсиз.

Мен сизни яна тушимда кўрдим….бу туш эмас мисоли чин эди….ҳаётсиз деб ўйладим….. мен ўнгимда сизнинг юзингизга тега олмасамда, аммо қалбларимиз руҳан бир бири билан сўзлашаётгандек, сизни кўра олмасамда ёнимда туриб, мени тубдан кузатаётгандексиз назаримда……мен буни ҳис қилаяпман….мен буни биламан….




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 382
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 634
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 95
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар