«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:33
ЎЗO‘Z

Болаларидан хабар олган она руҳи...

24 янв, 06:30 7 814 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болаларидан хабар олган она руҳи... Аксарият одамларни ўлимдан кейинги ҳаёт қизиқтиради. Мени ҳам бу савол кўп ўйлантирган. Аммо ҳаётимда бўлиб ўтган бир воқеадан кейин инсоннинг жисми ўлса-да, руҳи абадий қолишига, яқин инсонларидан хабар олишига ишондим. Сизга ҳаётимда бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман... Исми-шарфимни ошкор этишни истамадим.

Онам узоқ давом этган оғир хасталикдан кейин 34 ёшда вафот этди. Мен ўшанда тўққиз, синглим етти, укам эса беш ёшда эди. Ҳали бола бўлганимиз учун ўлим деган сўзнинг маъносини тушунмасдик. Онамнинг жасадини кўмиш учун олиб кетишаётганда ҳам синглим билан бир бурчакда қўғирчоқ ўйнаб ўтирардик. Бувимнинг, холаларимнинг додлаб, уввос солиб йиғлашлари юрагимизга қўрқув солса-да, бошимизга қандай мусибат тушганлигини ҳали ҳис қилмагандик. Онамнинг барча маъракалари ўтгандан кейин биз бувимнинг қўлида қолдик. Дадам эса уйдан эрта чиқиб кетар, қош қорайганда қайтар, деярли биз билан иши бўлмасди. Бувим эса рўзғор ташвишлари билан овора бўлиб, синглим ва укамга қарашни менга топшириб қўйганди. Шундай кунларнинг бирида ҳовлида ўйнаб ўтирганимизда, онамнинг бизни томоша қилиб ўтирганига кўзим тушди. Унинг қачон олдимизга келганини пайқамабман. Онамнинг ранги оқариб, озиб кетибди. Устидаги узун оқ кўйлаги тўпиғича тушган, оёқлари кўринмасди. Мен унинг юзларини аниқ кўрдим, сўзларини эшитдим. Шундан кейин онам ҳар куни келадиган бўлди. Ўйнаётганда уришиб, бирор нимани талашиб қолсак, бизга танбеҳ берар, ажратиб қўяр, жимгина бизни кузатиб ўтирарди. Уни фақат мен эмас укам ва синглим ҳам кўрарди. Онамнинг қабрини зиёрат қилишга кетаётган холаларимни кўриб, ҳайрон қолардим. Ахир онам қабристонда эмас, уйда бизнинг олдимизда-ку, деб ўйлардим.

Бир куни бувимга онам ҳар куни бизнинг олдимизга келишини, биз ўйнаётганда кузатиб ўтиришини оғзимдан гуллаб қўйдим. Менинг сўзларимдан бувим даҳшатга тушиб, ақлдан озганга чиқариб қўйди.

— Агар ишонмасангиз, ана укам билан синглимдан ҳам сўрашингиз мумкин, — дедим бувимга.

Улар ҳам менинг гапимни тасдиқлашди. Кечқурун дадам ишдан келганда, бувим йиғлаб, бўлган воқеани гапириб берди. Шундан кейин мени турли азайимхон-у, муллаларга олиб бориб, ўқитишди. Онам эса мен бор гапни бувимга айтиб берганимдан хафа бўлиб, бошқа келмай қўйди. Энди онам кўзга кўринмас, илгаригидек бизга танбеҳ бериб, ажратиб қўймасди. Бироқ мен унинг ёнимиздалигини, кузатиб ўтирганлигини ич-ичимдан ҳис қилардим. Ўн йил мобайнида онамни бирор маротаба кўрмадим, уни ҳис қилганим учун ўзимни хотиржам сезардим.

Мактабни битирганимдан кейин уйимиздан совчилар аримай қолди. Онадан эрта етим қолиб, барча рўзғор ишларида бувимга ёрдам берганим туфайли қишлоқда меҳнаткаш қиз, деган ном қозондим. Шунданми, мени келин қилишни орзу қилган одамлар кўп бўлди. Маҳалламиздаги оддийгина оиланинг фарзанди бўлган йигитга розилик бердим. Тўйим бўлди. Тўй куни онамнинг ўрни жуда билинди. Ўша куни уни тушимда кўрдим. Онам сочларимни силаб, менга бахт тилади. “Ҳали кўрасан, албатта сенинг олдингга қайтаман”, деб юпатди. Келин бўлган оилам жуда ўзига тўқ бўлмаса-да, ҳар қалай жуда камбағал ҳам эмасди. Турмуш ўртоғим ҳам камсуқум, меҳнаткаш йигит эди. Она меҳрига зор бўлиб ўсганлигим туфайлими, қайнонам билан тезда тил топишиб кетдим. Қайнона-келин ўртасида бўладиган можаролар бизга бегона эди. Уни ўз онамдай қабул қилиб, дашномларига кўп ҳам эътибор бермасдим. Ҳомиладор бўлганимда эса тўққиз ой мобайнида қайнонам мени еру-кўкка ишонмай, ғамхўрлик қилди. Кўзим ёришидан бир кун илгари тушимда онамни кўрдим. У жудаям хурсанд, бир гапириб, ўн куларди. “Ана сенга айтгандим-ку, қайтаман, деб. Мана олдингга келдим. Энди ҳеч қачон ташлаб кетмайман” дермиш...

Уйқудан чўчиб уйғонганимда, қорнимда қаттиқ оғриқни ҳис қилдим. Мени тўлғоқ тутаётган эди. Туғруқхонага борганимдан қийналмай, кўзим ёриди. Қизчалик бўлдим. Уни илк маротаба қўлимга олганимда кўзларимга ёш қуюлди. “Она қизим”, деб эркаладим. Турмуш ўртоғим билан агар қиз фарзанд кўрсак онамнинг исмини қўямиз, деб келишгандик. Қизимга онамнинг исмини қўйдик. Мен уни ҳозир “Онажон” деб чақираман. Тушимда онамнинг “ҳали олдингга қайтаман”, деган сўзларининг маъносига тушунгандай бўламан.

Онамнинг вафотидан кейин кўзимга кўринганини унинг арвоҳи олдимга келган, деб ишонч билан айтолмайман. Балки у арвоҳ бўлгандир, балки онамни қаттиқ соғинганимдан болаларча беғуборлик билан хаёлан тирилтиргандирман...

Нима бўлган тақдирда ҳам шу воқеадан кейин инсон руҳининг абадийлигига ишондим.
Манба: Darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар