«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:59
ЎЗO‘Z

"Парда ортидан чиққан" амалдорлар...

14 янв, 16:02 7 376 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Парда ортидан чиққан" амалдорлар... 12 январь куни Тошкентда, миллий матбуот марказида хабар берганимиздек Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот котиби томонидан ташкиллаштирилган илк бриффинг бўлиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққан президент матбуот котиби Комилжон Алламжонов ўз матбуот котибларини таништирар экан “Улар шу пайтгача парда ортида эдилар, энди ҳаммаси очиқ, бўлади.”- дея ваъда берди ва бу каби бриффинглар ҳар бир қарор ва қонунлар қабул қилингандан сўнг уюштириб борилишини айтди.

Илк бриффингда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари (сармоялар ва сайёҳлик йўналиши бўйича масъул) Суҳроб Холмуродов сўзга чиқди. У йиғилишда қатнашаётган хорижий журналистларни инобатга олган ҳолда рус тилида гапиришни афзал билди. Ҳамда, маърузасидан кейинги ўзбек тилида бўлган саволларга ҳам рус тилида жавоб қайтарди. Унинг рус тилида сўзлагани интернетдаги ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Қолаверса, шу куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини билмаган дипломатларни танқид остига олган эди.

Шунингдек, Президент матбуот котиби Комил Алламжоновнинг ўз матбуот котибларини таништиргани ҳам интернет тармоғида танқид остига олинди. Унинг ўзи матбуот котиби бўлса, унга яна икки киши матбуот котиблик қилса у нима иш қилади, маъносидаги савол журналист Паҳлавон Содиқ томонидан ёзилди. Эътироз табиий Пресс-холлда унинг ёдамчиси анжуманни бошқарди ва Комил Алламжонов икки оғиз нутқ сўзлаб томошабинлар қаторидан жой олди.

Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари бир-қанча саволларни очиқ қолдирди. Унингча ушбу саволлар унинг ваколати доирасига кирмаган мавзуларга оид. Бироқ саволлар орасида вазир ўринбосари фаолиятига яқин бўлган сармоя масалалари ҳақидаги сўроқлар ҳам очиқ қолди.
Суҳроб Холмуродов Ёшлар телеканали журналистининг аптекада дориларнинг нарх навоси ҳақидаги ва Рейтерс агентлигининг тарихий ёдгорликларни тиклашга доир саволини ўз ваколатига кирмаслигини айтиб жавоб бера олмаслигини билдирди. РИА новости мухбири ҳам саволига аниқ жавоб ололмаганини билдирди.

Лекин шунга қарамай ижтимоий тармоқларда илк пресс-холл ҳақида ижобий фикрлар ҳам талайгина. Кўпгина саволлар очиқланмаган бўлсада амалдорларнинг журналистлар қаршисига чиқиши ва бу ҳолатнинг бундан кейин мунтазам амалга оширилишини ижобий баҳолаш мумкин. Биринчи қадам камчиликлардан ҳоли бўлмайди. Бир йил аввал қайсидир амалдорни журналистларга пешвоз чиқишини тасаввур ҳам этолмасдик. Халқ эса кўпгина ҳокимият тепасидаги шахсларни танимас эди. Бугун улар ТВда кўринмоқда, танқид қилинмоқда. Энг муҳими Алламжонов айтганидек парда ортидан чиқилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 27
  • 23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди 22 апр, 22:11 259
  • “Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади 22 апр, 18:32 150
  • Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 22 апр, 14:50 85
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар