«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:08
ЎЗO‘Z

Январь ойи охирида Ислом Каримов ишлаган хонани бевосита кўришингиз мумкин

12 янв, 22:00 10 224 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Январь ойи охирида Ислом Каримов ишлаган хонани бевосита кўришингиз мумкин Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 25 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Унга кўра Ислом Каримов фаолият юритган Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди.

2017 йил давомида бино ва унинг ташқарисида бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Бино қаршисига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал ўрнатилди. 2017 йилнинг 31 август куни ушбу ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Айни дамда ушбу мажмуа тошкентликлар ва вилоятлардан ташриф буюрувчилар, хорижлик меҳмонлар учун ажойиб зиёратгоҳга айланган.

Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб, жорий йилнинг январь ойи охирида музей ўз эшикларини очиши кутилмоқда. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуа расмийлари берган маълумотларга кўра, ушбу музейни ташкил этишда уй-музей йўналишидан фойдаланилган бўлиб, Биринчи Президентнинг хонаси, иш столи, ундаги деталлар қандай бўлса, шундайлигича сақланиб қолинган. Ҳатто, бино ичидаги мебеллар, буюмлар, Ислом Каримов фаолият юритган даврга боғлиқ ҳеч нарса олиб чиқиб кетилмаган.

Музей учта залдан иборат бўлади: кичик зал, катта зал ва кўргазмалар зали.

Айни дамда бинода таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бинода Ислом Каримов фаолият юритган хонанинг қаршисидаги ходимлар хоналари бирлаштирилиб, кўргазмалар залига айлантирилмоқда.

Тез орада музей билан боғлиқ бошқа маълумотларни тақдим этамиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар