«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:38
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда Хитойнинг Unionpay карталари орқали тўлов имконияти пайдо бўлди

04 янв, 15:18 6 890 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда Хитойнинг Unionpay карталари орқали тўлов имконияти пайдо бўлди Ўзбекистонда илк бор Uzcard тизими орқали Unionpay International халқаро тўлов карталарида товар ва хизматлар учун пул тўлаш имконияти пайдо бўлди. Мазкур хизмат Ягона умумреспублика процессинг маркази ва "Қишлоқ қурилиш банк" ҳамкорлигида йўлга қўйилди.

Эндиликда савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларига ўрнатилган "Қишлоқ қурилиш банк" терминалларида бир вақтнинг ўзида Uzcard ва Unionpay International халқаро тўлов тизими карточкаларини қабул қилиш имконияти пайдо бўлди. Бунинг учун банк терминалларига махсус дастурни юклаб олинса кифоя.

Бугунги кунда сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган вилоятлар, жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларида жойлаштирилган терминалларни ушбу хизматга улаш ишлари бошлаб юборилди.

Бу хизматнинг жорий этилиши хорижлик меҳмонларга қўшимча қулайликлар яратади. Келгусида "Қишлоқ қурилиш банк" фақатгина Unionpay International тизими билан чегараланиб қолмасдан, бошқа халқаро тўлов тизимларини ҳам йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, China UnionPay 2002 йилда Хитой миллий тўлов тизими сифатида яратилган. Ҳозирда Unionpay карталари дунёнинг 156 мамлакатида қабул қилинади.

МДҲ давлатларида UnionPay карталари Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжонда тўлов учун қабул қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 258
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 383
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 95
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 230
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 171
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 206
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 131
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 198
  • Бўлимлар