«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:38
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Қаҳрамони Аваз Эргашев вафот этди

26 дек, 09:03 7 152 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Қаҳрамони Аваз Эргашев вафот этди Мамлакат қишлоқ хўжалиги тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган ва халқ ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Қаҳрамони Аваз Эргашев шу йил 25 декабрь куни вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат аъзолари таъзия изҳор этишди. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

А.Эргашев 1949 йилда Жомбой туманида туғилди. Фаолияти давомида Жомбой туманидаги жамоа хўжалигида бригада бошлиғи, бош агроном ва хўжалик раиси вазифаларида, шунингдек, «Жомбой дон» акциядорлик жамияти, туман машина-трактор паркида раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилди. 2009-2015 йилларда Жомбой туманидаги «Аваз агро ҳосил» фермер хўжалиги бошлиғи сифатида самарали фаолият олиб борди.

А.Эргашев ўзининг кўп йиллик фаолияти давомида пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди. Айниқса, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатини ташкил этиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилди. Унинг раҳбарлигидаги фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича вилоятда энг юқори кўрсаткичларга эришиб келган.

А.Эргашев сўнгги йилларда нафақада бўлишига қарамасдан, жамоат ишларида фаол иштирок этиб, қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аграр тармоқни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришиш борасида ўзининг маслаҳат ва ёрдамини аямай, аҳоли ўртасида юксак обрў-эътиборга эга эди.

Унинг кўп йиллик самарали меҳнати давлат томонидан муносиб тақдирланиб, Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан мукофотланган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар