«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:55
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ мансабдор шахс коррупцияда гумон қилинмоқда

21 дек, 11:44 7 396 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ мансабдор шахс коррупцияда гумон қилинмоқда Ўзбекистонда 2017 йил биринчи ярим йил давомида коррупцияга алоқадорликда гумон қилинган 1566 нафар мансабдор шахсга нисбатан 1130 та жиноий иш қўзғатилган, деб ёзмоқда Соф нашри.

Суд органларига 1442 нафар мансабдор шахсга нисбатан 954 та жиноят ишлари юборилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 23 фоизга, қўзғатилган жинойи ишлар сони эса 22 фоизга камайган. Шунингдек, коррупция жиноятлари натижасида етказилган зарарнинг 77 фоизи ундириб олинган.

Коррупцияга алоқадор бўлган жиноятларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, бу турдаги барча жиноятлар сони камайган. Жумладан, Жиноят кодексининг 207-моддаси мансабга совуққонлик билан қараш — 39 фоизга, 209-моддаси мансаб соҳтакорлиги — 38 фоизга, 167-моддаси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон тарож қилиш — 37 фоизга, 205-моддаси ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 35 фоизга, 206-моддаси ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш — 31 фоизга, 210-212-моддалари пора олиш, бериш ва олиш-беришда воситачилик қилиш — 13 фоизга камайган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра мансабдор шахслар мажбурий тартибда ҳар йили мол-мулки тўғрисида декларация, даромад ва харажатлар ҳақида маълумотлар, шунингдек оила аъзолари — ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари даромадлари ва ҳаражатлари ҳақида маълумотлари тақдим этиш мажбуриятини юклатиш назарда тутилган.

Агарда давлат хизматчиси ўз даромадлари ва мол-мулки, шунингдек оила аъзоларига тегишли даромад ва мол-мулклари ҳақида нотўғри маълумот тақдим этган ҳолларда, ушбу мансабдор шахс ишдан бўшатилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар