«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 14:07
ЎЗO‘Z

Россиядан қанча пул кириб келишини биласизми?

15 дек, 19:06 6 634 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиядан қанча пул кириб келишини биласизми? Хориждан Тожикистонга жўнатма қилинадиган пуллар ҳажми 2017 йилнинг учинчи чораги якунига кўра 1 миллиард 663 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Шундан, Тожикистонга жорий йилнинг учинчи чорагида энг кўп миқдорда хориждан пул жўнатмалари келган ва 741 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Бу пулнинг 171 миллион доллари Россия фуқаролари, 570 миллион АҚШ долари Тожикистон фуқаролари томонидан жўнатилган. Ҳар бир пул жўнатмасининг ўртача миқдори 102 АҚШ долларини ташкил қилган. Айни вақтда Тожикистондан Россияга жўнатма қилинган пуллар миқдори 107 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2016 йилда 113 миллион АҚШ долларидан иборат бўлган.

Россиядан Тожикистонга жўнатилган пул маблағларининг 71,6% Россия рублида, 28,2 % АҚШ долларида, 0,2 % евроларда жўнатма қилинган. Россиядан МДҲ давлатларига қилинаётган пул жўнатмаларининг ҳажми ҳам ошган. 2017 йилнинг уч чораги мобайнида жами 8,7 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги пул жўнатмалари жўнатилган.

Бу кўрсаткич 2016 йилнинг худди шу вақтида 7,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Россиядан Ўзбекистонга 2017 йилнинг учинчи чораги натижаларига кўра 2 миллиард 663 миллион, Қирғизистонга 1 миллиард 576 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги пул маблағлари жўнатма қилинган.

“News.tj” нашри интернет нашри хабарига кўра, 2016 йил якунида Тожикистонга Россиядан жўнатилган пулларнинг ҳажми 1 миллиард 929 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Бу 2015 йилдаги кўрсаткичдан 651 миллион АҚШ долларига кўпдир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 16
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 30
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 24
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 262
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 355
  • Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилот етакчилари таъсирига тушгани аниқланди 17 апр, 17:55 261
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 1
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 16
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 179
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 34
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 84
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 30
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 59
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 31
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 124
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 37
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 86
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 86
  • Бўлимлар