«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:41
ЎЗO‘Z

Халқ банкининг ходимлари мижозларнинг пулларини ўзлаштириб юборди

12 дек, 15:28 6 947 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Халқ банкининг ходимлари мижозларнинг пулларини ўзлаштириб юборди Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.С. ва 1988 йилда туғилган У.Б.лар акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг Янгиариқ тумани филиалида ишлаган дастлабки даврида ўзларининг меҳнаткашлиги ҳамда тўғрисўзлиги билан обрў-эътиборга сазовор бўлишган.

Аммо, улар мақтовлардан ҳаволаниб кетишдими ёки банкда ишлаш жараёнида “бол тутган бармоғини ялайди” деб ўйлашдими билмадик, ушбу икки ҳамкасб банк томонидан расмийлаштирилган фуқароларнинг пластик карточкаларидаги маблағлардан вақти-вақти билан “озгина” фойдаланиб туришни ўзларига одам қилиб олишди.

Мазкур банк филиалида ўтказилган назорат текшируви жараёнида “устамон” ҳамкасблар 2016 йилнинг декабрь ойидан бошлаб қарийб 10 ой давомида 45 нафар фуқарога тегишли пластик карточкаларидан 9,5 миллион сўмга яқин маблағни яширин равишда талон-тарож қилиб ўғирлаганликлари маълум бўлди.

Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига кўра, аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар