«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 23:44
ЎЗO‘Z

Президент: “Энди адвокатлар жиноят бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади”

07 дек, 20:35 6 825 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: “Энди адвокатлар жиноят бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг 30 ноябрь куни “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унда жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллашга йўл қўйилмаслиги таъминланиши ўз ифодасини топган эди.

Қолаверса, фармонда тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналар, маъмурий қамоқни ўташ жойларини видеокузатув воситалари билан жиҳозлашни таъминланиши айтилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида ҳам ана шу масалага эътиборини қаратди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

Президент суд-тергов жараёнида далилларни сохталаштирганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий қилинишини таъкидлади.

Эндиликда адвокатлар жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу далиллар тергов ва суд идоралари томонидан мажбурий текширилиши ва баҳоланиши керак.

“Қийноққа солиш каби ноқонуний усулларни қўллашни қатъиян чеклаш мақсадида тергов ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари видеокузатув воситалари билан жиҳозланади”, деди Президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 61
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 81
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Бўлимлар