«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 05:08
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировни қабул қилди

16 окт, 22:37 7 039 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировни қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, олий даражадаги мунтазам учрашувлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошлик муносабатларини мустаҳкамлашга, шунингдек, уларни аниқ амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилганини алоҳида таъкидлади.

Жорий йил апрель ойида Россия Федерациясига олий даражадаги ташриф чоғида имзоланган икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим турли тармоқларда яқин ҳамкорлик ва кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида янги имкониятлар яратгани қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Россия Президенти Владимир Путиннинг яқинда Сочи шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида томонлар ҳудудлар даражасидаги алоқалар фаоллашаётганидан мамнун эканликларини билдириб, ушбу ҳамкорликни қўллаб-қувватлашини таъкидладилар.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ҳажми ва номенклатурасини кенгайтириш, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 75
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 183
  • Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилот етакчилари таъсирига тушгани аниқланди 17 апр, 17:55 205
  • Instagram орқали фуқароларни чув тушириб келган 18 ёшли йигит қўлга олинди 17 апр, 15:38 55
  • Ҳазораспда 31 та жаримаси бор “Cobalt” хатланиб, МИБ биносига жойлаштирилгач, қарздор барча жарималарни тўлади 17 апр, 14:28 60
  • НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда 17 апр, 10:13 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 99
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 47
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 46
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 75
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 43
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 51
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 113
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 183
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 56
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 135
  • Файзуллаевга Италиянинг машҳур жамоаси харидор! 17 апр, 21:00 206
  • "Балтика"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Файзуллаев жамоадошларини ош билан сийлади 17 апр, 20:44 134
  • Бўлимлар