«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:56
ЎЗO‘Z

Тошкентда Тожикистон маданияти кунлари бошланди

11 окт, 10:24 9 002 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда Тожикистон маданияти кунлари бошланди Ўзбек ва тожик халқларини дўстлик, яқин қўшничилик алоқалари билан бирга кўп асрлик маданий ришталар боғлаб туради.

10–14 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Тожикистон маданияти кунлари ўтказилиши ҳақида хабар берилди.

Мазкур тадбир, яъни Тожикистон маданияти кунларининг ўтказилиши — икки халқ ўртасидаги ҳамкорликнинг амалдаги ифодаси, десак муболаға бўлмайди.

Кеча, 10 октябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тожикистонлик бир гуруҳ санъат ва маданият намояндаларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

ЎзА хабарига кўра, Тожикистон делегацияси аъзолари Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуаси ва Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлган.

Тожикистон халқ артисти Саидқул Билолов икки халқнинг тили бошқа-бошқа бўлса-да, дили, урф-одат ва анъаналари ўхшаш эканини, тарихи, маданият ва қадриятлари муштараклигини айтди.

Тадбирларнинг очилиш маросими бугун, 11 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тадбир доирасида, шунингдек, Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида тожикистонлик мўйқалам усталарининг ижод намуналари кўргазмаси, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада тожик шоир ва ёзувчилари китобларининг тақдимоти, адабий-бадиий учрашувлар, маданий тадбирлар ташкил этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар