«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:06
ЎЗO‘Z

Asian Fight жангчи Маҳмуд Муродовга бир тийин ҳам бермади

15 сен, 18:05 9 800 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Asian Fight жангчи Маҳмуд Муродовга бир тийин ҳам бермади Тошкент мезбонлик қилган Asian Fight турнирида жанг қилган ва озарбайжонлик рақибини нокаутга учратган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов Бухородаги болалар уйига ташриф буюрди ва хайрия қилди. Бу ҳақда спортчининг Instagram саҳифасига таяниб daryo.uz маълумот берди.

Аввалроқ Маҳмуд Муродов Asian Fight турниридан оладиган гонорарини меҳрибонлик уйига тақдим этиши ҳақида айтиб ўтганди. Бироқ мусобақа ташкилотчилари унга бир тийин ҳам бермагани маълум бўлди. Бунгача ташкилотчилик қониқарсиз кўринишда бўлгани ҳақида мақолалар чоп этилганди.

Бугун ваъдамга биноан Бухородаги болалар уйига келдим. Чунки Asian Fight турниридан олган гонораримни болалар уйига хайрия қилишни ваъда қилгандим. Мен доимо сўзимда тураман.

Болакайларга ёрдам бериш имкониятим борлигидан хурсандман. Улар чиндан ҳам ғамхўрлигимиз ва эътиборимизга муҳтождирлар. Мен Asian Fight учун бир тийин ҳам олганим йўқ. Лекин, ваъдамни бажардим. Бу каби ишларни яна узоқ йиллар давомида қилмоқчиман.

Агар кимдир кўмакка муҳтож бўлса, уларга ёрдам бериш керак, менга шундай ўргатишган.
Савоб иш қилсанг, Худо сенга икки баробар қилиб қайтаради. Менда ҳам шундай бўлди. Мен муҳтожларга ёрдам беришга ҳаракат қилдим, Худо эса мени янада кўпроқ мукофотлади.

Бу билан мақтанмоқчи эмасман. Орамизда шундай ишларни қила оладиганлар етарлича. Шунчаки, ишонинг, болалар кўзидаги қувончни кўрсам, кучимга куч қўшилади. Уларга нисбатан бефарқ бўлманг, савоб иш қилинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 363
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 32
  • 23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди 22 апр, 22:11 286
  • “Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади 22 апр, 18:32 151
  • Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 22 апр, 14:50 85
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар