«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:18
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда илк океанариум ва сув ости ресторани қурилади

15 сен, 14:02 6 882 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда илк океанариум ва сув ости ресторани қурилади Давлат инвестиция қўмитаси, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Туркиянинг Demir Group компанияси ўртасида туризм соҳасида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди. Ҳужжатга кўра «Чорсу» меҳмонхонаси тўлиқ қайта қурилиб, унинг ўрнига замонавий меҳмонхона ва бизнес маркази қурилади.

Demir Group 33 млн долларлик инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар ҳамда ўз ҳисобидан ажратилган ва жалб қилинган сармоя, тижорат банкларининг маблағи эвазига «Чорсу» меҳмонхонасини ноль қийматида харид қилади, деб ёзади «Коммерсант» нашри.

Махсус туристик зона «Эски шаҳар» номини олиб, ўз ичига меҳмонхона, савдо маркази, ҳунармандлик устахоналари ва дўконларга эга туристик ҳудуд ва соғломлаштириш комплексларидан иборат бўлади.

Лойиҳани амалга ошириш учун халқаро миқёсдаги меҳмонхоналар тармоғи ва брендига эга ҳамкор жалб этилади. Режага кўра 270 та хонага эга тўрт юлдузли меҳмонхона, дўконлар, спа ҳамда бино атрофида ободонлаштирилган, зарур инфратузилмага эга ҳудуд яратилади.

Шунингдек, мажмуага Ўзбекистонда илк бор океанариум ва унинг ичида сув ости ресторани — «Формула-парк» қурилади. Мажмуа ҳудудида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи «КоВорк-маркази», амфитеатр, 7D ҳажмдаги кинотеатр, бассейн, фуд-корт ҳам қурилади. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 350та янги иш ўринлари яратилади.

Айни вақтда меҳмонхона ҳудуди 1,9 гани ташкил қилади, кенгайтириш жараёнида майдон 4,9 гектарга етиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, лойиҳани амалга ошириш учун Demir Group томонидан InterTourism ҚК МЧЖ корхонаси ташкил этилади.

Янги корхона 2019 йилнинг 31 декабригача ускуналар, материал, қурилиш буюмлари ва жиҳозлар, мебель ва инвентарь учун божхона тўловлари (расмийлаштириш тўловларидан ташқари)дан озод этилган.

Шунингдек, InterTourism турзона ишга туширилгандан сўнг 7 йил муддатга даромад, мол-мулк, ер, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилма, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Республика ер жамғармасига мажбурий тўлов ҳамда солиқлардан озод этилади.

«Эски шаҳар» ҳудудида яратиладиган тадбиркорлик объектлари, дўкон ва бошқалар 3 йилга даромад, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилма, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқдан озод этилади.

«Чорсу» меҳмонхонасининг тикланиши кўрсатмаси Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан, унинг Шайхонтоҳур туманига амалга оширилган ташрифи давомида берилди.

Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонаси кўп йиллардан буён бўш турибди. Айни вақтда бино Тошкент ҳокимияти биноларидан фойдаланиш департаменти тасарруфида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар