«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 01:06
ЎЗO‘Z

Энди Наманганда тўйларга 250 кишидан ортиқ меҳмон айтиб бўлмайди

13 сен, 23:15 6 655 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди Наманганда тўйларга 250 кишидан ортиқ меҳмон айтиб бўлмайди Аввалроқ, Тошкент шаҳрида авж олиб бораётган дабдали тўйлардаги ортиқча сарф-ҳаражатларни йўқ қилиш масаласи кўтарилган эди. Бунда тўйларни чеклаш бўйича ҳуқуқий асосларни қайта кўриб чиқиш зарурати туғилгани айтилган.

Шундан келиб чиқиб, Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан “Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини янада ихчамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига халқ муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Қарор лойиҳаси 11 сентябрь куни муҳокама учун қўйилган бўлса, 26 сентябрда муҳокама қилиш жараёни якунланади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклиф ва истаклари инобатга олиниб, вилоятда ҳар қандай тўй ва маросимлар бир кунда ўтказилиши қатъий белгилаб қўйиш, Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган тўй базмларни кечки соат 22:00 да тўхтатиш лозимлиги назарда тутилган.

Бундан ташқари, шаҳар ва туманлардаги ресторан, кафе ва тўйхоналарда маросимларни ўтказиш вақтини 3 соатдан ортиб кетмаслигини назорат қилинишини таъминлаш масаласи қайд этилган.

Ҳар қандай тадбирларни бир кунда, кўпи билан 200–250 нафардан ортиқ меҳмонларни жалб этмаган ҳолда ўтказилиши қатъий белгилаб қўйилиши тавсия этилган.

Манба: qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 125
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 29
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 206
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 79
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 30
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 0
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 0
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 2
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 139
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 18
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Бўлимлар