«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 22:07
ЎЗO‘Z

“Дўстлик” чегара божхона комплексида “тилла ёқали” аёлнинг сири фош бўлди

12 сен, 15:02 11 794 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Дўстлик” чегара божхона комплексида “тилла ёқали” аёлнинг сири фош бўлди Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош қилишди. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати “Qalampir.uz” таҳририятига юборилган маълумот орқали хабар бермоқда.

“Дўстлик” чегара божхона комплекси орқали қўшни давлатдан кириб келаётган хорижий фуқаро З.Тохтосинованинг божхоначилар қаршисида безовталаниши бежиз эмас экан.

Гумон остига олинган аёл белгиланган тартибда ва холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 31 дона тилла тақинчоқларни олиб киришга урингани фош бўлди.

Божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида ушбу аёл узук ва сирғаларни кўйлагининг ёқаси остига яширинча тикиб қўйган.

Бундан ташқари, у бир дона қимматбаҳо занжирни кўйлагининг узун енги остидан билагига ўраб олган экан. Шу тариқа З.Тохтосинова қиймати салкам 23 млн. сўмлик, умумий оғирлиги 114,6 гр. тиллаларни ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо тошлар ва кимматбаҳо металдан тайёрланган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 65
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 139
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 123
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 142
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 313
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 65
  • Бўлимлар