«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:02
ЎЗO‘Z

Давлат телеканалларида жонли эфир тўхтатиладими?

23 авг, 12:30 7 241 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлат телеканалларида жонли эфир тўхтатиладими? Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон” телеканалида “Муносабат” кўрсатувининг эфирга чиқарилмаётгани ҳамда 23 август куни соат 11:00да Пресс клубнинг Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган сессияси жонли эфирда узатилмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Бунга “Муносабат” кўрсатувида депутатларнинг ҳамда Халқаро пресс клубда ҳокимларнинг жонли эфирда танқид қилингани сабаб бўлган. Тўғридан-тўғри эфирга чиқмаслик ҳақида ҳозирча бирор расмий хабар берилмаган.

Сиёсий шарҳловчи Қуддус Аъзам бошловчилигидаги “Муносабат” кўрсатуви ҳар ҳафтада 4-5 марта жонли эфирда узатилиб келинаётганди. Бироқ ҳозирда бу ҳам тўхтаб қолган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, МТРК Медиа марказида 21 август куни йиғилиш ўтказилган ва ушбу мажлисда жонли эфирга чиқиш масаласи муҳокама қилинган.

Аввалроқ, “Ўзбекистон” телеканалига раҳбар этиб тайинланган Хайрулла Нуриддиновнинг МТРК раиси биринчи ўринбосарлигига қайтгани ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканали раҳбари Озод Ҳамидхўжаевнинг лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.


Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар