«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:05
ЎЗO‘Z

Самарқанд вилоятида 6 ҳоким алмашди

21 авг, 23:33 10 708 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанд вилоятида 6 ҳоким алмашди Самарқанд вилоятида бир кунда 6 нафар ҳоким алмашди. Вилоят маъмурий маркази Самарқанд шаҳри ҳокими алмаштирилгани, шаҳарга Воҳид Раҳимов ўрнига Фурқат Раҳимов ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Вилоятнинг бир неча туманларига ҳам янги ҳокимлар келган. Қарорлар халқ депутатлари вилоят кенгашининг 21 август кунги йиғилишида тасдиқланган.

Вилоят ҳокими матбуот хизматининг KUN.UZ нашрига маълум қилишича, Булунғур тумани ҳокими Фурқат Жалолович Раҳимов Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасига ўтказилгач, унинг ўрнига Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Баҳодир Баҳромов келган.

Самарқанд шаҳрининг собиқ ҳокими Воҳид Раҳимов аввал хабар берганимиздек, вилоятнинг Пахтачи туманига ҳоким этиб тайинланган.

Самарқанд туманида ҳам ҳоким алмаштирилган. Шу кунгача бу лавозимни эгаллаб келган Ботир Мамирович Қодиров ўрнига Шуҳрат Ўроқович Жамолов тайинланган. Ш.Жамолов шу пайтгача Давлат солиқ қўмитаси қошидаги республика ахборот-маслаҳат марказининг ҳудудий бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тайлоқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб турган Пўлат Тўйчиевич Аҳмедов ҳам лавозимидан озод қилинган. Унинг ўрнига Каттақўрғон шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Баҳодир Сайфиллаевич Саъдуллаев Тайлоқ тумани ҳоким этиб тайинланган.

Каттақўрғон шаҳрига эса «МТ-Инвест Импекс» компаниясига раҳбарлик қилган Музаффар Қодирович Ҳошимов ҳоким этиб тайинланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Фарғонада Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигит ушланди 28 мар, 06:00 53
  • Шавкат Мирзиёев АҚШлик юқори мартабали амалдорларни қабул қилди 27 мар, 23:36 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар