«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:41
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев милиция фаолияти устидан прокурор назоратини ўрнатди

18 авг, 12:03 7 039 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев милиция фаолияти устидан прокурор назоратини ўрнатди Прокуратуранинг асосий вазифаларидан бири ички ишлар органлари қонунларни қандай ижро этаётганини назорат қилиш, жиноятчиликка қарши курашишда улар билан фаолиятни мувофиқлаштиришдан иборат. Лекин айрим прокуратура ходимлари таниш-билишчилик туфайли бу вазифани виждонан адо этмаяпти, деб таъкидлади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари вакиллари билан ўтказган йиғилишида.

Йиғилишда айрим ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни барвақт аниқлаш ишлари қониқарли эмаслиги қайд этилди. Масалан, республика бўйича жиноятчилик кўрсаткичлари камайган, лекин Самарқанд вилоятида ошиб кетган. Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизлар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари кўпайган.
Жойларда профилактика масаласига етарлича эътибор берилмаяпти: Самарқанд вилоятида содир этилган 49 та қотилликдан 14 таси, Жиззах вилоятида 10 тадан 4 таси, Навоий вилоятида 10 тадан 3 таси, Қашқадарёда 30 тадан 6 тасининг олдини олиш учун тўлиқ имкониятлар мавжуд бўлган — маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторлари муайян жиноят эҳтимолидан бохабар бўлса-да, бирор чора кўрмаган.

Ҳудудларда ишлар хўжакўрсинга, фақат қоғоз учун бажарилаётгани оқибатида вазият ижобий томонга ўзгармаётгани айтилди.
«Ҳудудларда ички ишлар органлари фаолиятида камчиликлар юзага келиб, узоқ муддат ечилмаётганида маълум маънода туман ва шаҳар прокурорларининг ҳам айби бор. Прокуратуранинг асосий вазифаларидан бири ички ишлар органлари қонунларни қандай ижро этаётганини назорат қилиш, жиноятчиликка қарши курашишда улар билан фаолиятни мувофиқлаштиришдан иборат. Лекин айрим прокуратура ходимлари таниш-билишчилик туфайли бу вазифани виждонан адо этмаяпти. Бир сўз билан айтганда, ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назорати етарли даражада ўрнатилмаган», — деди Мирзиёев.

Шу муносабат билан Бош прокуратура раҳбариятига ички ишлар органлари фаолияти устидан самарали прокурор назорати ўрнатиш ва прокурорларнинг шахсий масъулиятини оширишни таъминлаш вазифаси топширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.


Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 0
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 99
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 49
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 241
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 275
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар