«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:46
ЎЗO‘Z

Эркин Комилов: Дабдабали тўйларни, асосан, ҳаромдан пул топганлар қилади

15 авг, 22:35 6 812 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эркин Комилов: Дабдабали тўйларни, асосан, ҳаромдан пул топганлар қилади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни санъат ва маданият соҳаси вакиллари билан учрашувда тўйлардаги дабдабабозлик ҳақида тўхталганди. Давлат раҳбарининг Олмалиқ шаҳрига ташрифида ҳам тўй мавзуси яна кўтарилди.

Кун.uz таҳририяти ушбу масала бўйича Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов билан суҳбатлашди.

Эркин Комиловнинг айтишича, замонавий тўй деб маънавиятни булғамаслик, топтамаслик керак.

“Бизнинг ўзбек халқимиз жуда ҳавасманд халқ, лекин у ҳавасни топтаб, ошириб юбормаслик керак-да. Ҳамма нарсада меъёр бор. Бир нарсага ҳайрон бўламан: мана мустақил бўлганимизга 26 йил бўлаяпти. Баъзи бир болалар 26 га кириб, икки нафар фарзандли ҳам бўлди. Улар ҳаёт шунақа тараллабедоддан иборат, нима қанд есам мен еявераман, деб ўйлаяпти.

Мен тўйларга борадиган бўлсам, ҳайрон бўламан. Бир айлана столда бир камбағал тўй қилса бўлади. Баъзилар қарзга олиб тўй қилаяпти, кейин бу қарзини вақтида тўлай олмагандан сўнг турли касалликларга гирифтор бўлаяпти. Мана, муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг йиғилишида ёшларнинг оғзини кутдим, деяпти. Биронтаси тўйлар ҳақида гапирармикан, ота-онамиз қийналиб кетди, дермикан, десам демади, деяпти.

Энди отага айтади, фалончининг ўғли шундай уйланди, нега мен бундай уйланишим керак, дейди. Бировнинг орқасидан югуриб кетаяпти. Эртага нима бўлади, ота-онамни қийнаб нима қиламан, шунча пул тўлаб мени ўқитаётган бўлса, энди яна “бебилиска” тўй қилиб берадими, деб ўйламаяпти. Куёвнавкар майли бор, келиннавкар, деган нарсалар қаердан чиққан? Ўнталаб кийимларни кийдириб қўйиш... Буларнинг бари онгсизлик, тафаккурнинг йўқлигидан, маънавий пастликдан келиб чиқади. Боши бир деворга тегмасидан аввал ота-она, болалари ўйлаши керак: нимага, кимга керак ундай тўй – ейди, ичади, кетади. Энди қўшиқчилар менга фалон пул, доллар берсанг бораман, деркан. Бу қандай аҳмоқлик? Бир камбағал неча йиллаб ишлайди уларни тўртта ашуласига. Буни ҳам сал тартибга чақириш керак. Амру-маърифларда ортиқча гапларнинг кўпайиб кетишини ҳам тартибга солиш керак. Никоҳ бўлса, никоҳ ҳақида гапириш керак.

Тўйлардаги дабдабозликни камайтирсак, санъаткорлар ҳеч қачон ишсиз қолмайди. Ҳаммага Аллоҳ ўз ризқини беради. Бундай “бебилиска” нарсаларни эркак кишилар эмас, балки фақат аёллар қилмоқда. Бу 80 фоиз оналарнинг иши. Мен 5 қизни узатганман. Эркак қудам билан юзма-юз гаплашганман – бу нарсани қилмайман, сиз ҳам қилманг. Мана фарзандларимнинг барчаси бахтли. Ҳамма қудаларим билан ўзим гаплашганман. Маҳалла бир ой гапирар, ярим ой гапирар, ейди, ичади, кетади. Ўша дабдабали тўй қилганларнинг барчаси ҳам бахтли яшаётгани йўқ. Ўшалар ажрашмоқда-ку арзимаган нарсадан.

Дабдабали тўйларни, асосан, ҳаромдан пул топганлар қилади. Чақалаб, тийинлаб, сўмлаб бир жойга ташлаган, мен илойим тўй қилай, бир бокира келин учрасин, деб ният қилади ўша чақалаб пул топганлар.

Менинг ёшларга маслаҳатим: ота-онани қийнамасин, ота-она қиламан, деганда ҳам “йўқ ойи” десин. Қудалар ҳам бу борада келишиб олишсин. Ҳаммаси ошиқча нарсалар, даҳмазалар. Ота-оналар шунинг кетидан инфаркт, инсульт бўлмоқда. Бир қизини узатдими, унинг орқасида яна бири турибди. У бечара қаердан олади? Демак, чет элда ишлашим керак экан, деб четга кетиб, ўша ерда кимлардир пул топиб келади, кимлардир бориб, хор-у зор бўлиб, ўлим топиб келаяпти”, - деди Эркин Комилов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 59
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 195
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 167
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 300
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 58
  • Бўлимлар