«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:53
ЎЗO‘Z

Энди тўйда меҳмонлар 200 кишидан ошмайди, хонандалардан тортиб, ичимликлар сонигача ҳисоб берилади (Видео)

14 авг, 08:38 7 539 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди тўйда меҳмонлар 200 кишидан ошмайди, хонандалардан тортиб, ичимликлар сонигача ҳисоб берилади (Видео) 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижодкорлар билан ўтган учрашувда тўй-ҳашамлар ва улардаги ортиқча дабдаба, “келиннавкар” ҳақида айтган фикрларидан кейин, бу мавзу куннинг энг долзарб муҳокамасига айланди. Мана 10 кундирки, телевидение, ижтимоий тармоқлар орқали тўй-ҳашамларни ўтказиш борасида баҳс-мунозаралар қизигандан қизимоқда.

Шавкат Мирзиёев бундай маросимлардаги ортиқча сарф-харажатларни қисқартириш лозимлигини бежизга бот-бот таъкидламаяпти. Бу масала анча йиллардан буён муҳокама марказида бўлса-да, сўнгги йилларда Европага тақлид қилган ҳолда тўйларда турли удумларнинг пайдо бўлиши, ортиқча дабдали одатларнинг кўпайиши авж олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 11 август куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ташриф давомида давлат раҳбари тўй мавзусига ҳам тўхталиб ўтди ҳамда маросимн ўтказишнинг “Олмалиқ шаҳар тажрибаси”ни тақдим этди.

Бобур маҳалласи ҳудудида ФҲДЁ биноси қад ростлаши ва бу марказлашган дарча бўлишини таъкидлаган Шавкат Мирзиёев ФҲДЁ бўлимининг янги вазифалари ҳақида қуйидагиларни сўзлади:

“Энди ФҲДЁ бўлими мудираси фақатгина рўйхатга олиб юрмайди, бу бино ичида ҳам 200 кишига мўлжалланган тўй қиладиган жой бўлади. Тўйда неча нафар хонанда бўлади, қанча ичимлик бўлади, қанча ҳаражат қилинади – назорат қилади. Тўй қилмоқчи бўлганларга айтади: мана шундай тўй қилсангиз, марҳамат рухсат берамиз, бўлмаса боринг Тошкент шаҳарга бориб тўй қилинг, дейди. Қайси ФҲДЁ бўлими, қайси ҳоким биз қабул қилган қарор бўйича тўй қилмаса, жавобгарликка тортилади.

Унда 2 та китоб, 4 та шеър ўқийди. Унда европача одам эшитмайдиган ҳар хил дискотека қўшиқлар бўлмайди. Одам тушунадиган ашулалар айтилади. ФҲДЁ мудираси қўл қўйдими, шу тўй учун жавобгар бўлади. Қаерда қоидаларга мос келмайдиган тўй бўлса, кетади ишдан. Порасини олиб, рўйхатдан ўтказадиган замон ўтиб кетди. Агар шундай қилмасак, бу иллат яхши манфаатга олиб келмайди, эртанги сиёсатимизга ҳам таъсир қилади”.

Шавкат Мирзиёев бундай фикрларни сўзлар экан, асосийси ёшларнинг бахти эканлигини таъкидлади. “Дабдали тўй ўтказиб, орадан бироз вақт ўтиб, эр-хотин ажрашиб кетса, болаларнинг тақдирини ким ўйлайди?”, деган долзарб саволни ўртага ташлади. Президент таклиф этган “Олмалиқ шаҳар тажрибаси” лойиҳаси халқ томонидан олқишлар билан кутиб олинди, унинг самарасини вақт ўтиб кўришимиз мумкин.



Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар