«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:15
ЎЗO‘Z

Йўловчи ташиш учун лицензияни қўлга киритиш шартлари

02 авг, 08:51 7 586 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йўловчи ташиш учун лицензияни қўлга киритиш шартлари САВОЛ: Мен йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширмоқчиман. Лицензия ва лицензия карточкаси олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилиши, мурожаатни кўриб чиқиш муддатлари ва уларни олиш учун қанча пул тўланиши ҳақида маълумот берсангиз?
Э.ЭШМУРОДОВ, Шўрчи тумани

ЖАВОБ: Ушбу фаолиятни амалга оширмоқчи бўлган шахслар лицензияловчи органларга ариза, тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотлари, автотранспорт воситасининг техник жиҳатдан соз эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш имконияти мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар, ариза кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этишлари лозим.

Барча зарур ҳужжатлар ариза билан биргаликда тақдим этилган кундан бошлаб, 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш учун қабул қилиниб, бу ҳақда 3 кун ичида талабгор хабардор қилинади.

Шундан сўнг, лицензия талабгори автотранспорт воситасидаги йўловчилар ўрнига қараб, 50 АҚШ доллардан 1000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда ҳар бир автомобиль учун бир йилга белгиланган давлат божи тўлаганларидан сўнг лицензия битими имзоланади ва лицензия расмийлаштириб талабгорга берилади.

Саволга Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бош юрисконсульти Аҳмеджон ЖУМАНИЯЗОВ жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар