«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 02:11
ЎЗO‘Z

Сергелида янги уйларни ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлган гуруҳ фаолияти фош этилди

07 июл, 06:39 6 374 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сергелида янги уйларни ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлган гуруҳ фаолияти фош этилди Сергели туманида қурилаётган янги кўп қаватли уйларни тақсимлашда йўл қўйилган қонунбузарликларга барҳам берилди. Тошкент шаҳар прокуратураси Кун.uz сайти сўровига кўра, шу ҳақда ахборот берди. Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари Муроджон Содиқовнинг айтишича, Сергели туман прокуратураси томонидан Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли уйларни тақсимлаш йўналишида суриштирув ишлари олиб борилган.

Унда аниқланишича, шу ҳудудда доимий яшовчи бир гуруҳ шахслар, “Қипчоқ” МФЙ мансабдор шахслари ва профилактика нозирлари ўзаро олдиндин тил бириктиришган ҳамда бузиладиган уйлар рўйхатига киритилган 35, 49, 53а, 107а, 111б сонли уй-жойларда ҳақиқатда доимий яшамайдиган фуқароларни доимий истиқомат қилиши ҳақида далолатномалар тузишган ва тасдиқлашган. Шундан сўнг, улар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритишган. Улар давлат томонидан бузилган уй ҳисобига каттароқ майдонли хонадонларни ажратишган ва шу билан давлат маблағларига жиддий зиён етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани прокуратураси томонидан 2017 йил 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” банди (сохта маълумотларни тақдим этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу иш бўйича Сергели тумани ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастр хизматидан Қипчоқ кўчаси 35, 49, 53а, 107а, 111б уйларнинг мулкдорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар олиб қўйилиб, бир неча шахслар гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.

Ҳозирги кунда, мазкур жиноят иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 211
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 66
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 57
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 51
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар