«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:16
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари йўловчи транспортини лицензиялашни тўхтатади

21 июн, 17:04 8 095 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари йўловчи транспортини лицензиялашни тўхтатади ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Автомобиль транспорти соҳасида давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобиль транспорти соҳасида давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари жойлаштирилди, — деб ёзади норма нашри.

Ҳужжатларда қайд қилинишича, ҳажмли қонун ҳужжатлари базаси мавжудлигига қарамай, транспорт бозорининг ривожланишига бир-бирини такрорловчи тартиботлар, автомобиль транспорти соҳасидаги тадбиркорлар учун чекловлар ва тўсқинликлар тўғаноқ бўлмоқда.

Бундай муаммоларни бартараф этиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари йўловчи транспорт ҳаракатини лицензиялаш департаментларини тугатиш бўйича комиссиялар тузилади. Департаментлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига бирлаштирилади.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги 2 ой муддатда бепул асосда департаментлар томонидан берилган амалдаги лицензиялар ва лицензия карточкаларини қайта расмийлаштиради. Қайта расмийлаштиришга қадар ташувчилар ўз фаолиятларини эски лицензиялар асисида амалга оширадилар.

Департаментларни тугатиш бўйича комиссия 15 нафар кишидан иборат бўлиб, унга И.Маҳкамов – Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари департаменти мудири бошчилик қилади.
Мазкур Қарорларнинг қабул қилиниши муносабати билан:

1. Президентнинг “Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси ҳамда тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарорига;

2. Президентнинг “Тошкент шаҳри ва тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилади.

Манба: hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар